ЭНГ КАТТА БАХТ
Аёл эгнидаги тоза ва чиройли кийими билан ошхонага кирди. Ўша куни йиғилишда иштирок этиши керак эди. Аёл кетишга тайёргарлик кўраётганида тўрт яшар қизи радиодан таралаётган мусиқага берилиб ўйнаётганди. Шошилиб турган бўлса ҳам, ички бир овоз аёлни қизининг рақсга тушаётганини кўришга ундаётганди. Қизини томоша қилиб ўтириб, беихтиёр ўзи ҳам унга қўшилди. Қизининг қўлидан тутиб, у билан бирга ўйинга тушди. Етти ёшли қизининг ҳам уларга келиб қўшилиши ўйинга жўшқинлик бахш этди. Учаласи ошхонадан меҳмонхонагача айланиб, рақсга тушишди. Қўшиқ тугагач, аёл иккала қизига ювининглар" деди. Аёл хонадони эшигини ёпиб, йўлга отланаркан кичик қизининг опасига: "Энг яхши она - бизнинг онамиз! Шундай эмасми?" - деганини эшитди. Бу гапни эшитган аёлнинг қалбини ҳаяжон эгаллаб олди. Ҳаёт ташвишларига ўралашиб, бу гўзал дамларни ўтказиб юбориши ҳам мумкинлигини ўйлаб, ўзини койиди. Қўлга киритган ҳеч бир ютуғи бугунги шодиёнанинг ўрнини боса олмаслигини англади.
"Энг яхши она - бизнинг онамиз!”