#bir_umrlik_saboq
Яхши эслайман, ўртоқларим билан музқаймоққа чиқсак, «ота, пул беринг» деб югуриб келардим. Иш столида берилиб ёзиб ўтирган отам «костюмимнинг ўнг чўнтагидан оласан» дерди. Пулни ҳар доим сўраб олганман. Бир куни ишдан келганида сўрамасдан чўнтагини ковладим. Ўша пайт кимдир ўтганини сездим. Ўгирилсам ҳеч ким йўқ. Хайрият, айниқса отамдан чўчидим. Лекин кўрмади. Шундай деб ўзимни овутиб, хурсанд бўлиб кўчага югурдим, музқаймоқни паққос туширдим. Кечки олтида дастурхон атрофида ўтирганимизда ҳам отам индамади. Ҳа, демак, сезмабди. Эрталаб нонуштадан кейин отамни ишга кузатиш пайти ҳамма билан хайрлашаётиб менга навбат келганда секингина қулоғимга «Қизим, бундан кейин рухсатимсиз чўнтагимни кавлама, сўрасанг, ўзим бераман» деди. Бу гапни шунақанги секин айтганки... Аслида ҳеч ким эшитмади, лекин наздимда бутун дунё эшитгандай бўлди. Ўша пайти ер ёрилмади, ерга кирмадим. Шолғомдай қизариб кетдим, шекилли.
Лекин отамнинг тарбиядаги бу усули ва мана шу воқеа умрбод ёдимда қолган. Отам жазо бермасдан мени жазолади. Агар уришганларида ёки қўрқитиб қаттиқроқ дакки берганида шу иш балки яна қайтариларди, балки мен ҳаммасини унутиб юборардим. Аммо отам ундай қилмади, ҳамманинг олдида мени изза қилмасдан, бир умрга етгулик сабоқ берди.
✍Худойберди Тўхтабоевнинг қизи Муаттар Тўхтабоеванинг хотираларидан.
@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI