Nizom_Sultanov™


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Ассалому алайкум!
Низом Султоновнинг каналига хуш келибсиз!
• www.nizomiddin.uz (тайёрланмоқда)
• facebook.com/nizom_sultonov
• twitter.com/nizom_sultonov
• instagram.com/nizom_sultonov

алоқа учун t.me/Sulton-off_bot

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Содержимое скрыто по решению администрации сайта


Сайёрадаги энг катта қуёш фермаси қурилиши бошланди

Хитойнинг Three Gorges компанияси Ички Мўғулистонда даҳшатли лойиҳа қурмоқда.

Kubuqi Base қуёшдан 8GW, шамолдан 4GW ва кўмирдан 4GW қувват ишлаб чиқаради. База сайёрадаги энг катта тоза энергия манбаи бўлади.

40 миллиард киловатт энергия Пекин, Хебей ва бошқа провинсияларга кетади.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда ўрнатилган жами электр энергияси қувватлари 13 GW ни ташкил этади.

@Nizom_Sultanov


Ҳокимлар 10 кун муддатга таътилга чиқар экан. Тўғрида улар ҳам одамку дам олиши керак лекин бир таклифим бор. Ҳокимлар бирдан бериладиган 10 кунлик таътилни ёзга пахта теримидан олдинга кўчириш керак деб ўйлайман.

Шунда аномал об-ҳаво тоғ-боғда қолиб кетмайди.

@Nizom_Sultanov


#фикр

Бозор бу пулни кўпайтирадиган маскан. Пулни кўпайтириш учун албатта ақл, дид, танлов керак.

Узоқ вақт танафусдан сўнг қайтдим. Насиб қилса бугундан бошлаб қизиқ хабарлар ва мулоҳазаларни бериб боришга ҳаракат қиламан.

Омадли, сермазмун, самарали йил бўлади деган умиддаман.

Ҳурмат билан,👇
@Nizom_Sultanov




#кун_ҳикмати

Қулларга ҳеч қачон меҳнатларига яраша иш ҳақи берилмасди. Қуллар кўп пул ишлаб топсалар, бу пулга эркларини сотиб олишлари мумкин, дея ҳадиксираларди. Уларга егулик ва арзон кийим-бош учунгина етадиган иш ҳақи бериларди... Тарихда шундай бўлган, дейсиз-да. Содда экансиз, азизим. Тўғри, қулдорлик тарихда қолган, лекин унинг шакллари замонавийлашган!.. Мана масалан, сиз қанча маош оласиз?

© Чарльз Буковски

@Nizom_Sultanov


Global Times журнали Нэнси Пелосининг Тайванга ташрифига бағишлаб карикатура чизди.

@Nizom_Sultanov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇨🇳🇹🇼Ҳозирги Фужиан провинцияси Сямен шаҳридаги вазият


Дмитрий Медведев:

Қозоғистон - сунъий яратилган давлат. Ҳозирги асрга келиб, Қозоғистон ҳукумати республика ичида турли миллат вакилларини кўчириш бўйича ташаббусларни амалга оширди. Буни рус халқига нисбатан геноцид сифатида баҳолаш мумкин. Биз бунга кўз юмиш ниятимиз йўқ. У ерларга руслар бормас экан, тартиб бўлмайди.

P.S.: Бир нарсаларни бошлаябдими дейман-да.

@Nizom_Sultanov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#натижа

ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармасининг ходимлари наркотик моддалар айланмасига қарши Денов туманида тезкор тадбир ўтказди.

@Nizom_Sultanov


⚡️⚡️⚡️Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида фуқаро бошқа фуқарога қарашли иссиқхона учун ажратилган 2 гектар ер майдонини ишлаб чиқариш цехи қурмоқчи бўлган шахсга 500 минг долларга сотишга уринганликда айбланмоқда. У сўралган пулдан 50 минг долларини олган вақтида ДХХ томонидан қўлга олинди.

P.S.: ДХХни имкониятларини яна кенгайтириш вақти келди. Антикоррупция деган ташкилот номига очилган ташкилот деб ҳисоблайман. Коррупцияни ДХХдан бошқа ташкилотлар жиловлай олмаябди.

@Nizom_Sultanov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Путин Хитой Тайванга бостириб кирса, Россия қандай йўл тутиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

@Nizom_Sultanov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇨🇳🇹🇼Сувда ҳаракатланиш имкониятига эга Хитой ҳарбий техникаси Тайванга энг яқин жойлашган Фуцзян провинциясига йўл олди.
Шунингдек, Хитой давлат оммавий ахборот воситалари Хитой халқ озодлик армиясига, агар Нэнси Пелоси Тайванга борса, унинг самолётини уриб туширишни таклиф қилди.
Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, эртага ўқ отиш жараёни бошланиб кетиши мумкин. Ҳарбий экспертлар америкалик сенаторнинг Тайванга келиши ҳарбий ҳаракатлар бошланиши учун ҳал қилувчи омил бўлиши мумкинлигига ишонишмоқда.
🇨🇳🇺🇸🇹🇼Хитойнинг Global Times шарҳловчиси, CNN твитига жавобан, Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси Тайван билан тўхташ-тўхтамаслигини аниқламай Осиёга ташрифини бошлайди:
“Агар Пелосининг Тайванга учаётган самолётига америкалик жангчилар ҳамроҳлик қилса, бу босқиндир. Бундай ҳолда, Хитой Халқ Озодлик Армияси бу самолётларни чиқариб юбориш ҳуқуқига эга.


Ходим қуйидаги ҳолатларда ишга қўйилмайди:

мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаганда;

ўтказилган текширишлар натижалари бўйича тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажармаганда;

карантинли ва одам учун хавфли бошқа юқумли касалликлар тарқалиши таҳдиди бўлганда профилактик эмлашдан ўтиш рад этилганда;

алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида.

Ходим ишдан четлаштирилган даврда унга иш ҳақи ҳисобланмайди.

Ходим ғайриқонуний равишда ишдан четлаштирилганда ходимга етказилган зарар иш берувчи томонидан қоплаб берилади.

@Nizom_Sultanov


#мулоҳаза_учун

Ман шу нарсани англадимики Ўзбекистонда суриш керак экан. Ҳаётим давомида бир қатор давлат органларида (қўмита ва вазирликда) ишладим.

Ҳозирда бизнес қилябман. Лекин шу икки тарафда ишлаб билдимки одам ҳалол ишлаб кўкармас экан. Давлат ишида ишлаш учун танка бўлиши ёки ўта ялоқ бўлиш керак. Бизнесда, ишлаб чиқаришда эса кўкаришинг учун бировни хаққидан уриб қолишинг керак.
Эшшакдай 24 соатлаб югуриб ишласангиз ҳам кўкармайдиган замон бўлди.

Дунёвий илм билан ўйлаб кўрсангиз ҳамма жойда инфиляция кўтарилиб кетди деб ҳисоблайсиз. Диний томондан эса барака кўтарилди синов бўлди дейсиз.

Туғилганимиздан бери бирор марта бирор дўстим гуллаб яшнаб кайф қилиб ҳаётдан лазтлатналиб яшаганини кўрмадим. Кўрмасам ҳам керак. Ҳамма тирикчилик дардида кредитлар дардида, яшаш дардида. Инсон қадридан ташқари ҳар бир маҳсулотнинг қадри юксалиб борябди. Лекин қадр тушиябди.

Бозорда ошиғи олчини сўрасангиз хитойдан полон пул қарзи бор. Хитойликлар Тошкентга келса улар сурворади. Хитойлик тадбиркорлар излай излай охири кечворади. Мана сезон яқинлашиб қолди мактаб бозорларда бориб сўрасангиз ўша учар савдогарлар маҳсулот устига отасини ҳам онасини ҳам нархини қўйиб сотишади.

Ҳаётимдаги ҳулосалардан шуни англадимки суриш керак экан.
Суришга ёшни аҳамияти йўқ даврда яшаябмиз.

@Nizom_Sultanov


Ўзгидромет Эрондаги иссиқ об-ҳаво Туркманистон орқали Ўзбекистонга келади деб қулоққа лағмон илишни дўндирябди.

Келинг ўша Эрон, Туркманистон пойтахтларидаги об ҳавони 10 кунлигини кўриб чиқайлик. Бир бирига солиштирсангиз энг иссиқ ҳудуд Ўзбекистон эканини англайсиз.

Бунга сабаб оролни қуриши, дарахтларни аёвсиз кесиб ташланиши, бетартиб қўрилишлар, суғориладиган ерларни эгаллаб олиб қурилиш қилиш сабаб деб ўйлайман.

Шундай экан, Ўзгидромет полон жойни иссиғи, писмадон жойдан ўтиб бизга келиябди деган гапини айтмасин. Бу иссиқ ўзимизда ҳосил бўлмоқда.

Ўзгидрометга етказиб юборинглар ҳарна изоҳ берса.

@Nizom_Sultanov


Қозоғистон пойтахтида коронавирусга чалиниш яна кўпайиб кетибди. Шу туфайли карантин чоралари яна кучайтирилмоқда.

Масофа сақлаш, маска тақиш, онлайн ишлаш кабилар қайтармиш.

@Nizom_Sultanov


#мулоҳаза_учун

Мен бир нарсани тушунмайман. Ҳоким эҳтиёжманд оиладан хабар олди, вазир ва ўринбосарлари фуқароларни қабул қилди, палончи халққа хизмат килишини таъкидлади...

Хўш, нима бўлибди шунга? Зап иш бўлибди-да. Ҳамма энди унга қараб Сиз қуёшимизсиз, дейиши керакми?

Ахир ҳар бир амалдор қилиши керак бўлган ишни қилганида уни пуфлаб шишириш шартми? Ўзини ишини қиляпти, шу учун ойлик, балки пора ҳам оляпти.

Имидж шакллантириш дейсизми? Пффф! Ясама, сохта усуллар билан имиж яратилмайди. Тез кунда миси чиқади. Агар ўз ишини дўндириб қўйса ПИАРсиз ҳам халқни меҳрини қозонаверади.

Бу гаплар точно ахборот хизматдагиларига эмас.

Балки #тушинтираолмаганлигингиздандирда?!

Пиарни сохта, шишириб эмас балки, ҳақиқатдан халқ учун қилиш керак.

Дизлайкни 👎 ахборот хизматдаги босади деган умиддаман.

@Nizom_Sultanov


30 августда Трекер 2 нархи кўтарилиши кутилмоқда. Сабаби эндигана чиқа бошлаган мазкур автомобилга вақтинчалик шартномалар берилиши тўхтатилган.
Содда бўлманг бирор автомобил учун шартнома тўхтатилса орадан озроқ вақт ўтиб албатта нархи қимматлашади.

Имхо

@Nizom_Sultanov


Миш мишларга қараганда додларнинг курси 10 000 сўмгача тушар экан.

Вазиятни тўғри баҳолайсиз деган ниятдаман.

@Nizom_Sultanov

Показано 20 последних публикаций.

53

подписчиков
Статистика канала