#ХУШХАБАР
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 204-сон қарорига асосан, камбағал оилалар фойдаланган газ ва электр энергияларининг маълум миқдори давлат томонидан тўлаб берилади.
Эҳтиёжманд оилаларга иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга меъёрдан ортиқ ишлатилган электр ва газ учун компенсациялар берилади.
Электр ва газ бўйича базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади:
- газ учун – ойига базавий меъёр (500 куб) дан ортиқ фойдаланилган 250 куб метргача;
- электр учун – ойига базавий меъёр (200 кВт) дан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача.
Компенсацияни олиш учун нима қилиш зарур?
Эҳтиёжманд оилалар (болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи шахслар) ушбу компенсацияни олиш учун маҳалладаги ижтимоий ходимга мурожаат қилишлари сўралади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Nishontumani.uz |Telegram|Instagram|Facebook|You tube