БОЛАМ ДEЯ ЯШАРКАН ОТА
Ёш улғайган, сочларида оқ,
Меҳнат қилиб, қўллари қадоқ,
Юришсин деб мендан яхшироқ.
Болам дея яшаркан ота..
Не ҳам керак аҳир бир жонга,
Қорни тўяр бир бурда нонга,
Учраса ҳам яхши, ёмонга,
Болам дея яшаркан ота...
Мусофирда юриб юрт кўриб,
Меҳнат қилиб ҳалол ризқ териб.
Топганини қўлига бериб,
Болам дея яшаркан ота..
Бир иш битса яна бири кам,
Тугамайди ташвиш, бошда ғам.
Қариса ҳам, тўқсон ёшда ҳам,
Болам дея яшаркан ота...
© Одилбек Қодиров
Канал👉 @Navoiy_KanalUz
Ёш улғайган, сочларида оқ,
Меҳнат қилиб, қўллари қадоқ,
Юришсин деб мендан яхшироқ.
Болам дея яшаркан ота..
Не ҳам керак аҳир бир жонга,
Қорни тўяр бир бурда нонга,
Учраса ҳам яхши, ёмонга,
Болам дея яшаркан ота...
Мусофирда юриб юрт кўриб,
Меҳнат қилиб ҳалол ризқ териб.
Топганини қўлига бериб,
Болам дея яшаркан ота..
Бир иш битса яна бири кам,
Тугамайди ташвиш, бошда ғам.
Қариса ҳам, тўқсон ёшда ҳам,
Болам дея яшаркан ота...
© Одилбек Қодиров
Канал👉 @Navoiy_KanalUz