Ўринбоев жамоамизга қайтди
Тажрибали ҳужумчи Забиҳилло Ўринбоев жамоамиз билан шартнома имзолади.
Мазкур футболчи 1995 йил 30 март куни Тошкент шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида “Бунёдкор” (Тошкент, 2013-2016 йиллар), “Олмалиқ” (Олмалиқ, 2017 йилнинг 1-давраси), “Пахтакор” (Тошкент, 2017 йилнинг 2-давраси, 2019 йил), “Навбаҳор” (Наманган, 2020-2021 йиллар) ва “Металлург” (Бекобод, 2018, 2022-2024 йиллар) жамоаларида тўп тепган.
Забиҳилло Ўринбоев Ўзбекистоннинг турли терма жамоаларида ўйнаган, 2018 йилдан миллий терма жамоамизга номзод.
У Ўзбекистон чемпионлиги ҳамда Ўзбекистон кубоги (2013 йил) ва суперкубогини (2014 йил) қўлга киритган, Ўзбекистон –U-23 терма жамоаси таркибида 2018 йили Осиё чемпиони бўлган.
Забиҳилло Ўринбоев 3 йиллик танаффусдан сўнг, қадрдон жамоасига қайтди.
Биз Ўринбоевга янги мавсумда “Навбаҳор” таркибида омад ёр бўлиб, жамоамизнинг зафарларига муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
https://t.me/Navbahor_Navbaxor_Fkmuhlis