Репост из: SHODIQUL HAMRO IJODI
Сиз адабиётдаги янгиликни яхши кўрасиз, янги бадиий асарларни тарқиб қиласиз. Ўзингиз ҳам ёзган қиссаларингиз ва ҳикояларингизда янгиликка интиласиз. Яқинда “Муаззам” номли қиссалар ва ҳикоялар тўпламингиз нашрдан чиқди. Ўз услубингизга содиқ қолгансиз. Миф ва фантастика асарингизга бошқача жило бериб туради. Бадиий насрга янгича услуб билан миллий руҳ, миллий манзара, миллий фикр олиб кирасиз. Бадиий асар тили деган тушунчани кўпчилик ёзувчилар унчалик тушунмайди ҳам, ҳатто билмайди ҳам.
Сиз шеъриятни яхши кўрасиз. Бу ёзганларингиздан билиниб туради. Ташбеҳлар, тимсоллар, метафоралар насрда ҳам назмдагидек қўлланиши шарт. Бадиий сўзнинг ушбу азалий қонунига сиз садоқат билан амал қиласиз.
Рустам Мусурмоннинг "Бу нақадар фусункор олам" Таниқли адиб Шодиқул Ҳамрога ёзган хатидан парча
Батафсил👇👇👇👇
https://teletype.in/@ijod/BtQknK7WKul