Тафсир
НАЖОТ КЕМАСИ
«У (кема) уларни тоғлардек тўлқинлар ичида олиб борар экан, Нуҳ чеккада турган (Канъон исмли) ўғлини чақириб деди: “Эй ўғилчам! Биз билан бирга (кемага) мингин! Кофирлар билан бирга бўлмагин!” У (ўғли) деди: “Мени сувдан сақлайдиган бирор тоққа (чиқиб) паноҳ топарман”. (Нуҳ) деди: “Бугун Аллоҳнинг амридан сақловчи йўқдир. Илло, У Зот кимга раҳм қилсагина уни (сақлар)”. (Шу пайт) иккисининг ўртасини бир тўлқин тўсди ва (ўғли) ғарқ қилинганлардан бўлди» (Ҳуд сураси, 42–43-оятлар).
“У (кема) уларни тоғлардек тўлқинлар ичида олиб борар экан...” ояти каримани Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ таъвил қилиб: “Гарчи тўлқинлар тоғдек баланд, ваҳимали ва қўрқинчли бўлса-да, Аллоҳ таолонинг яккаю ягоналигига ва Нуҳ алайҳиссалом У Зотнинг пайғамбари эканига иймон келтирган инсонлар кемага мингач, асло хавотирга тушмадилар. Аллоҳ таоло уларнинг қалбига сакинат солиб қўйди. Аммо кофирлар ясаган кемаларга минган кишилар қўрқувдан дағ-дағ титрар эдилар. Чунки улкан тўлқинлар кеманинг сузишига, ҳаракатланишига ғов бўлаётган эди”, дейди.