Наманган муҳандислик-қурилиш институтида 8 март — Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди
Тадбир иштирокчиларини институт ректори Шарифжон Эргашев, НамДТУ ректори в.в.б Муҳаммаджон Дадамирзаев табриклади. Олий ўқув юртида муаллималар, илмий даража ва унвон олган аёллар, талаба-қизлар сони ортиб бораётгани қайд этилди.
Айём арафасида Президент фармони билан Саноатни ахборотлаштириш факультети декани, профессор Озода Абдуллаева “Шуҳрат” медали билан тақдирлангани институт жамоаси учун чинакам байрам туҳфаси бўлгани таъкидланди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раиси Зиёвуддин Мансуров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳри Абдуллаева тадбир иштирокчиларини қутлаб, уларга шеър ва қўшиқларини йўллади. Ўзига хос қувноқ ўйинлар ташкил этилди.
Бир гуруҳ фаол хотин-қизларга ташаккурномалар топширилди. Иштирокчиларнинг ҳар бирига гуллар ва совғалар тақдим этилди.