ЁЛҒОН ДУНЁ...
Ёлғон дунё, ёлғонга тўла,
Тушунолмай баъзан толаман.
Ичимда бир янгайди нола,
Дардларимни ўзим биламан.
Чарчатгандир мени алдовлар,
Ишонмайин ҳеч бир сўзига.
Энди йўқдир менда саволлар,
Жавоблари бари ўзига.
Ёлғон дунё ранжитган мени,
Саволларни бермай қўйганман.
Жавобларга эҳтиёжим йўқ,
Уларсиз ҳам тушунолганман.
Ёлғон дунё дардларга тўла,
Баъзан жуда чарчаб кетаман,
Сезмайди у, ичимда жала
Дардларимни ўзим биламан...
Ваъдалари бариси ёлғон,
Руҳим фалаж, безиб кетганман.
Ҳар юракда бордир бир армон,
Армонларга тўлиб кетганман.
Ёлғон дунё, ёлғонга тўла...
Дардларимни ўзим биламан...
✍Ҳаётхоним
🍃🪷🪷🍃
https://t.me/NahideBabashli_AytenRasul
Ёлғон дунё, ёлғонга тўла,
Тушунолмай баъзан толаман.
Ичимда бир янгайди нола,
Дардларимни ўзим биламан.
Чарчатгандир мени алдовлар,
Ишонмайин ҳеч бир сўзига.
Энди йўқдир менда саволлар,
Жавоблари бари ўзига.
Ёлғон дунё ранжитган мени,
Саволларни бермай қўйганман.
Жавобларга эҳтиёжим йўқ,
Уларсиз ҳам тушунолганман.
Ёлғон дунё дардларга тўла,
Баъзан жуда чарчаб кетаман,
Сезмайди у, ичимда жала
Дардларимни ўзим биламан...
Ваъдалари бариси ёлғон,
Руҳим фалаж, безиб кетганман.
Ҳар юракда бордир бир армон,
Армонларга тўлиб кетганман.
Ёлғон дунё, ёлғонга тўла...
Дардларимни ўзим биламан...
✍Ҳаётхоним
🍃🪷🪷🍃
https://t.me/NahideBabashli_AytenRasul