Туркияда президентлик сайловларининг иккинчи тури якунланди. Сайлов бюллетенларининг 99% ҳисоб-китоб қилинган. Олинган маълумотларга кўра, Эрдоған 52.7% билан олдинда, Қиличдор ўғли эса 47.3% олган. Умумий фарқ – 5% арофида. Бу анча жиддий рақам.
*
Лекин, сайловдан олдин, Эрдоған ва Қиличдор ўғли овозлари ўртасидаги фарқ, анча катта бўлади деб тахмин қилган эдим. Ҳаттоки, фарқ 10%дан ошиши мумкин деб ўйлаган эдим. Бундай ўйлашимга сабаб, ҳаттоки зилзила ва гиперинфляция, иқтисодий қийинчиликлар ва кўп миллионли қочқинлар ҳам, Эрдоған рейтингини тушуриб юбормади.
Айтиш керак, сайловлар ҳаққоний ўтти, лекин адолатли эмас. Бу нима дегани? Овозларни сохталаштириш имконсиз эди. Рақобат ашаддий бўлди. Лекин номзодларнинг ОАВларидаги вақт тақсимоти ўртасида, жуда катта фарқ бор эди. Эрдоған административ ресурсдан очиқ-ойдин фойлаланди. Назаримда, томонлар қора пиардан, яъни оппонент номини бўлғаш технологиясидан ҳам кенг фойдаланишди.
Шубҳасиз, Эрдоған ғалаба қилди. Кучли сиёсатчи эканлигини исботлади. Ўтган йили туркиялик профессорлар Тошкентга келганда, шу сайловларни муҳокама қилган эдик. Улар “Эрдоған кетади” дейишди, мен эса “ишонмайман” дедим. Эрдоған каби кучли сиёсатчилар, сиёсатдан ўзлари кетмайди. Кўпчилик бўлиб, олиб кетишади...
© Камолиддин Раббимов