Баъзилар мени эрдоғанчи деб ўйлашларини биламан.
Ҳеч қанақанги эрдоғанчи эмасман, бундан менга умуман наф йўқ. Туркияда ўзгаришлар бўлиши керак деб ҳисоблайман: иқтисодда ҳам, сиёсатда ҳам. Шунинг унинг бир постда турк фуқароси бўлганимда, Синан Оғанга овоз берган бўлардим дедим. Айни пайт Туркияда иқтисодий аҳвол чатоқ, бу албатта амалдаги ҳукуматнинг айби.
Қиличдорўғли ютолмайди деб неча ойдан бери айтаман. Буни унинг коалициядаги ҳамкори, ИЙИ партияси етакчиси Мерал Акшенер ҳам айтганди. У ҳақ эди: президентликка Қиличдорўғли эмас, ё Истанбул ҳокими Акрам Имомўғли, ёки Анқара ҳокими Мансур Яваш номзод бўлиши керак эди.
Қолаверса, Қиличдорўғлининг майда-чуйда партиялар билан коалиция тузишига ҳам ҳожат йўқ эди. Миллиятчиларни ўз томонига оғдирса кифоя эди деб ўйлайман.
Мухолифатда ҳокимиятга келиш учун жуда яхши имконият бор эди. Бу имкониятни бой берди.
Фикрларим субъектив. Хато бўлиши ҳам мумкин. Зеро, ҳеч қачон юз фоиз тўғри деб даъво қилмаганман.