Аё, дўстлар
Устоз Наби Жалолиддинга
Ишқсизлардан қочиб келдик, аё, дўстлар,
“Аё ишқ” деб чопиб келдик ва ё дўстлар.
Кўнгилларни қай шевада баён этсак,
Забонларда аён бўлгай ҳаё, дўстлар?!
Куймоқ илми фақат эмас парвонага,
Куйгулардан қуйиб беринг паймонага
Қадаҳларни уриштиринг, сўзоналар,
Ҳозир Хайём кириб келар майхонага.
То кўнгилдан олинг бу кун ҳаловатни,
Муҳаббатсиз ибодат ҳам ибодатми?!
Сўзоналар даврасида сўз айтмоқлик,
Девонага шарофатли саодатми?!
Ишқсизлардан безиб келдик, аё, дўстлар,
Бир ҳикматни сезиб келдик ва ё, дўстлар,
Муҳаббатни қаю тилда баён этсак,
Хаёлдан ҳам боқиб тургай ҳаё, дўстлар?!
Аё, дўстлар!
Ҳасанбой НАЗАРОВ
Telegram | Facebook | Twitter | Мурожаат учун | Сайт
Устоз Наби Жалолиддинга
Ишқсизлардан қочиб келдик, аё, дўстлар,
“Аё ишқ” деб чопиб келдик ва ё дўстлар.
Кўнгилларни қай шевада баён этсак,
Забонларда аён бўлгай ҳаё, дўстлар?!
Куймоқ илми фақат эмас парвонага,
Куйгулардан қуйиб беринг паймонага
Қадаҳларни уриштиринг, сўзоналар,
Ҳозир Хайём кириб келар майхонага.
То кўнгилдан олинг бу кун ҳаловатни,
Муҳаббатсиз ибодат ҳам ибодатми?!
Сўзоналар даврасида сўз айтмоқлик,
Девонага шарофатли саодатми?!
Ишқсизлардан безиб келдик, аё, дўстлар,
Бир ҳикматни сезиб келдик ва ё, дўстлар,
Муҳаббатни қаю тилда баён этсак,
Хаёлдан ҳам боқиб тургай ҳаё, дўстлар?!
Аё, дўстлар!
Ҳасанбой НАЗАРОВ
Telegram | Facebook | Twitter | Мурожаат учун | Сайт