Янги Ўзбекистоннинг юзига айланадиган масканЧорвоқ соҳилида барпо этиладиган “Sea Breeze Uzbekistan” халқаро туристик маркази — нафақат миллий туризмни ривожлантириш, балки Янги Ўзбекистоннинг замонавий ва очиқ қиёфасини намоён этувчи улкан лойиҳага айланади.
14 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев лойиҳанинг мастер-режа тақдимоти билан танишиб, унинг иқтисодий, ижтимоий ва экологик жиҳатдан мувозанатли бўлиши кераклигини таъкидлади.
Комплекс 10 та тематик ҳудуддан иборат бўлиб, замонавий меҳмонхоналар, дам олиш масканлари, маданий ва таълим муассасаларини қамраб олади. Кўприклар, пиёда йўлаклари, шаҳарсозлик ечимлари нафақат сайёҳлар, балки маҳаллий аҳоли учун ҳам қулай муҳит яратади.
Бу лойиҳа орқали Ўзбекистон халқаро туризм бозорида ўз ўрнини мустаҳкамлаши, мамлакатнинг ижобий имижини янада ошириши кутилмоқда.
Namangan tumani yangiliklarni kuzatib borish uchun bizga qo'shiling👇
🎗
Telegram |
👥Group