СЕВАМАН-ДЕ УМРБОД
Юрак мени десин бас,
Бошқа нарса керакмас,
Ишқ йўлида бўлиб маст,
,,Севаман", - де умрбод.
Ҳижрон берма, бўлсин ёт,
Рашк қилсам гар, дема дод,
Сен билан қизиқ ҳаёт,
,,Севаман", - де умрбод.
Кечалар ҳабар кутсам,
Заҳар, алам, дард ютсам,
Ушла маҳкам, қўл тутсам,
,,Севаман", - де умрбод.
Олиб кетгин тоғларга
Жой қолмасин доғларга,
Етай ўша боғларга,
,,Севаман", - де умрбод.
Ташна қилма қонимни,
Асрагинда жонимни,
Сенга берай боримни,
,,Севаман", - де умрбод.
Исминг айтар бу тилим,
Эгасисан сен дилим,
Асраб, авайла қалбим,
,,Севаман", - де умрбод.
✍️Солиҳбегим
Дилафруз Шаҳрихоний