Натижаси қандай бўлишидан қатъи назар Володимир Зеленский тарих ёзди: АҚШ президенти ва вице-президенти олдида ўзига қаратилган таъна-дашномларга қатъий жавоб бериб, улар билан баҳслашди ва матбуот анжумани ўтказишни рад этиб, Оқ уйни тарк этди. Ҳалигача бирон давлат раҳбари АҚШ президенти билан баҳслашишга журъат қилмаган, аксинча, унга хушомад қилиб, кўнглини олишга уринар эди.
Бу баҳснинг натижаси қандай бўлади: балки Украинанинг янада кучсизланганидан фойдаланиб, Россия уни тўлиқ босиб олар, балки Зеленский ортига қайтиб, Трамп билан унинг фойдасига келишар... Аммо нима бўлганда ҳам Зеленский ўзининг қатъиятини, АҚШнинг қўғирчоғи эмаслигини, ортида турган мамлакатнинг ҳақли ва сайланган раҳбари эканлигини кўрсатиб қўйди.