ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
2 январ куни биринчи навбатда ўзингиз анчадан бери излаган нарсангизни топишга муяссар бўласиз. Шу нарса анчадан бери кайфиятингиз бузилишига ҳам сабабчи бўлиб келаётганди. Хайрият. Жисмоний жиҳатдан яхши ҳолатда бўлиш учун ҳар куни спортзалга чиқиб спорт билан шуғулланишингиз керак. Кечқурун тўйиб овқатланишдан сақланинг. Тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутманг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Эрталабдан ҳаётингизда содир бўладиган ҳар бир катта-кичик ҳодисага шукроналик назари билан боқинг ва Яратганга тасаннолар айтинг. Кўнгли қора одамлардан нари бўлинг. Оила қурмаганлар муҳаббат бобида эҳтиёткорлик билан иш кўришлари лозим. Туйғуларингизни танлаганингизга тўлиқ очиб ташлашга шошилманг. Аввал у инсоннинг табиатини обдон ўрганиб чиқинг. Кечқурун хонадонингизга олисдан меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
2 январда негадир яқинларингиздан, дўстлар-у танишларингиздан шубҳалана бошлайсиз. Албатта, бу ўткинчи ҳолат. Тез фурсатда ниҳоят фойдали ишлар билан шуғуллана бошлайсиз. Бугун ҳар қандай кўринишдаги сайр ва саёҳат омадли кечади. Аммо саёҳатга чиқмоқчи бўлганлар самолётда парвоз қилмаганлари маъқул. Бундай транспорт турида манзилга жўнаш хавфли кечиши мумкин. Кечқурун ёқимли хабар эшитишингиз эҳтимоли бор.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Ташқи кўринишингизга кўзгу орқали боқинг-да, камчиликларни бартараф этиш ҳаракатини бошланг. Спорт билан анчадан бери шуғулланмаганингизни эсласангиз ҳам ажаб эмас. Айниқса, оила қурмаган бўлсангиз, ташқи кўринишга эътибор қаратиш сиз учун жуда муҳим. Куннинг иккинчи ярмида шахсий ҳаётингизда жуда ажойиб ва қизиқарли туб бурилиш содир бўлиши кутилади. Бу янги квартира ёки машина билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
2 январ куни молиявий сирларингизни энг яқин инсонингизга ҳам айтмаслигингиз тавсия қилинади. Айниқса, мўмай даромад эгасига айлансангиз, буни ўзгалардан албатта сир тутишингиз керак. Баъзи дўстларимиз қачонлардир романтик учрашувлардан тўлқинланишга мажбур этган инсон билан тасодифан учрашиб қолиши мумкин. Кечқурун интернет орқали хушхабар олишингиз кутилмоқда. Саломатликни асранг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Кун режимига амал қилишингиз, қатъий режа асосида ишлашингиз ва белгиланган тартибга риоя этган ҳолда яшашда давом этишингиз тавсия қилинади. Молия масаласи ҳам худди шу юқорида таъкидланган қоидалар билан боғлиқ бўлади. Харидларни амалга ошириш учун шахсий автомобилда йўл босишингиз хавфли кечиши мумкин. Шуни албатта ҳисобга олинг. Серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг.