ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
31 декабр куни йўқ жойдан чиқиб келган жанжалларни бартараф этиш билан банд бўлишингиз кутилмоқда. Ҳамма югуриб-елиб байрамга ҳозирлик кўради, яқинларига совғалар сотиб олади. Сиз бўлсангиз, жанжалга нуқта қўйишдан бўшай олмайсиз. Кун давомида дўстларингиздан бири билан орангизда у қадар ёқимли бўлмаган суҳбат бўлиб ўтиши мумкин. Албатта, бу суҳбат телефон орқали кечади. Лекин барибир кайфиятингиз тушиши тайин.
БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)
Бугун ўзингизни шу қадар бахтиёр ҳис этасизки, дунёда гўё сиздан бахтлироғи бўлмайди. Йўқ, бунга нафақат Янги йил байрами яқинлашиб келаётгани, балки жуда ажойиб бир инсон билан кўришиб қолишингиз сабаб бўлади. Пул масаласида сизни хурсанд қиладиган лаҳзалар кўзга ташланмайди. Олдиндан заҳира пулларингизни хомчўт қилиб қўяверинг. Совғалар сотиб олишдан олдин уларнинг нархлари билан албатта қизиқиб кўринг.
ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)
31 декабрда бировларга эришган ютуқларингизни айтиб мақтанишдан сақланинг. Шундоқ ҳам муаммоларингиз бошингиздан ошиб-тошиб ётибди. Ҳасадгўйлар келтириб чиқарадиган муаммолар ортиқчалик қилади. Жуфти ёки бўлғуси жуфти билан ажрашишни хоҳлаб юрганларга маслаҳат шуки, юлдузлар бу қарорингизни кечирмайди. Ён беринг. Керак бўлса, дунёни остин-устун қилинг. Аммо муносабатларга нуқта қўйманг. Айримлар байрам кечасида шахсий иш билан сафарга отланиши кутилади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)
Анчадан бери қўнғироқ ёки учрашувни интиқ кутаётгандингиз. Бугун шу орзуингиз ушаладиган бўлиб турибди. Аммо бу учрашув ёки қўнғироқ кайфиятингизга ижобий ё салбий таъсир кўрсатиши юзага келадиган вазиятга боғлиқ бўлади. Атрофдагилар билан муносабат юритишда оддий этикага амал қилсангиз олам гулистон. Хаста ва ёши улуғ қариндошларингиз бўлса, уларни албатта байрам билан қутлаш тавсия этилади.
АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)
31 декабр куни ҳам ўзингиз, ҳам яқинларингиздан бири ҳақида қайғу чекишингизга тўғри келади. Куннинг иккинчи ярмида сизни тажовузкор кайфиятга солиши мумкин бўлган вазият пайдо бўлиши мумкин. Аммо бу кайфиятдан тез фурсатда халос бўласиз ва яна вужудингизни позитивлик эгаллайди. Тадбиркорларга янги йил совғаси бор. Яқиндагина топган янги ҳамкорларингиз билан узоқ муддатли шартномага имзо чекасиз. Саломатлигингиз ҳақида қайғурмасангиз ҳам бўлади. У бугун сизга панд бермайди.
ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)
Кун аввалиданоқ шамоллаб қолганлар саломатлигини тиклаш билан шуғулланиши керак. Эркакларга бугун қарама-қарши жинс вакилалари билан кўча-кўйда ишқий саргузаштларга берилиш тавсия этилмайди. Кечга қадар мўлжалдаги ишларни адо этиб улгуришга ҳаракат қилинг. Тадбиркорлар анчадан бери ҳамкорлик қилаётган шахс билан бизнес масаласида очиқчасига гаплашиб олиши кутилади. Агар у ишончингизни оқламаган бўлса, у ҳолда ҳамкор билан хайрлашиб қўя қолганингиз маъқул.