ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)
27 декабрда иш масаласида ҳаммадан олдинда бўлсангиз, кунингиз то охирига қадар фақат яхшиликлардан иборат бўлади. Кимлардир бугун хизмат сафари билан хорижга жўнаб кетиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Шахсий ҳаётингизни яхшилашга қаратилган ҳаракатлардан асло воз кечманг. Оила қурмаганлар куннинг иккинчи қисмида романтик учрашувни бошдан кечиришади. Сизни кўра олмайдиганлар орқаваротдан ғийбат тарқатаётганини сезиб қолсангиз ҳам ўзингизни гўё сезмагандек тутинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугунги кунингиз нафақат оғир, балки чалкашликлардан, аксил ҳодисалардан иборат бўлиши мумкин. Сиз ниманидир истайсиз-у, бошқа нарса кўндаланг туради. Лекин буни деб кайфиятни бузишингиз, қайғуга ботишингиз ҳам тўғри эмас. Худонинг куни-да. Жуда бўлмаса, қўлингизга қоғоз-қалам олинг-у, қалбингиздан кечаётган кечинмаларни қоғозга тушириб қўйинг. Бу ҳам енгил тортишингизга турки бўлади. Фавқулодда хизмат сафарига боришингиз зарур бўлса, воз кечманг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
27 декабр куни мустақил, бировлар кўмагисиз ҳам пул топа олишингизга амалда ишонч ҳосил қиласиз. Пул топишда ишхонангиздаги барча ҳамкасбларни ортда қолдирасиз. Шахсий ҳаётда яқинларингиз билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Улар сизни нимадандир маҳрум этишга уринади-ю, бу сизга алам қилади. Ангина ёки шамоллашга йўлиққанлар муолажаларни ортга суриши тавсия этилмайди. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташрифи кутилади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
Ўзингиз ишлайдиган жамоада ўзингизни қанча профессионал ва ташкилотчи сифатида кўрсата олсангиз, кунингиз шунча хуш кечади. Ҳамкасбларни танқид остига олишдан сақланинг. Агар хатога йўл қўяётганини пайқаб қолсангиз, ишора ёрдамида огоҳ этсангиз ҳам бўлади. Жуфтингиз билан асло жанжаллаша кўрманг. Бугун юзага келган жанжал узоққа чўзилиши мумкин. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан тийилинг.
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
27 декабрда камтарлик, тортинчоқлик сизга фақат зиён келтиради. Шунинг учун одамлар орасига шўнғинг. Истеъдодингизни, хуш хислатларингизни бировларга кенг намойиш қилишдан тийилманг. Бугун танани чиниқтиришга йўналтирилган муолажалар, ҳаммомда парланиш ва витаминга бой мевалар истеъмоли саломатликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. Ишхонада ҳам вақти-вақти билан бадантарбия қилиб туришни унутманг. Ёлғизлар кечқурун романтик учрашувга чиқишади.
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
Бугун негадир паришонхотирлик забтига олиш эҳтимоли бор. Молиявий масала боши берк кўчага кирай деб турса ҳам парвойингизга келмаслиги мумкин. Тушдан кейин сизни меҳмонга чақиришлари ҳам мумкин. Бу ёлғизларга тегишли таклиф. Ўзингиз анчадан бери кўз ташлаб юрган инсон сизни меҳмонга чақиришни ният қилган бўлса керак. Ташқи қиёфангизга эътибор қаратишни ёддан чиқарманг. Бугун молиявий масалада шикоятингиз бўлмайди. Пулларингиз етарли бўлади.
。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
゚・。・
Kanalga aʼzo boʻling👇
@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza