ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
27 декабр куни ўзгаларнинг фикри билан иш тутишдан сақланинг. Мустақил фикрингизга суянинг. Ўзингиздаги ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган хусусиятларни кенг намойиш этишингиз учун қулай имкониятлар туғилади. Оиласизлар эса ўзига ёққан инсоннинг эътиборини тортиш учун худди шу имкониятдан унумли фойдалансалар фойдадан холи бўлмайди. Кечқурун одатга кўра тоза ҳаво сайрига чиқинг. Овқатланишда шошма-шошарликка йўл қўйманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)
Бугун ўз манфаатларингизни қаттиқ туриб ҳимоя қилинг ва қобилиятингизга, истеъдодингизга қаттиқ ишонган ҳолда олға боринг. Майли, кимлардир ортингиздан висир-висир қилсин. Олға боришдан тўхтаманг. Молиявий муаммоларни бугун бир зарб билан жой-жойига қўйиш имконига эгасиз. Табиатингизга хос қайсарлик пул топиш масаласида жуда қўл келади. Йирик харидларни амалга оширишдан сира чўчиманг.
ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)
27 декабрда кунингиз сокинликда, текисликда кечади. Лекин алоҳида қувончли лаҳзаларни кутманг. Бунинг ўрнига бўш вақтингиз кўплигидан фойдаланиб, дунёни бошқатдан танишга, ўрганишга ҳаракат қилинг. Қизиқарли китоб ўқинг, кинога тушинг. Дўстлар билан суҳбатлашинг. Асосийси, эмоцияни ўзингиздан нари ҳайдаманг. Қалбингиз хоҳишига итоат этинг. Бугун неки содир бўлса, сизнинг фойдангизга бўлади. Кечқурун ёлғиз қолинг. Шу баҳонада дам олинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)
Афсуски, бугун ёрқин лаҳзаларга нисбатан кўпроқ ёқимсиз онларга рўбарў бўлишингиз мумкин. Илож қанча. Буни ҳаёт деб қўйибди. Бир кун ундоқ, бир кун мундоқ. Асосийси, келажакка ишончни йўқотмасангиз бас. Бадавлат, юқори лавозимли шахслар билан танишишга, суҳбатлашишга тўғри келса, имкониятни қўлдан чиқариб юборманг. Шунда ҳақиқий ҳаёт қандайлигини бошқача кўз билан кўра оласиз. Ҳаёт фақат муаммолардангина иборат эмаслигига амин бўласиз.
АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)
27 декабр куни рўзғорингизда муаммолар қалашиб ётишига гувоҳ бўласиз. Уларни бартараф этиш учун биринчи навбатда сабр-бардош, кейин эса пул керак бўлади. Омадга эришиш учун кун давомида ўзингиз ҳақингизда ўзингиз қайғуришингиз лозим. Барчага қандайлигингизни, ҳаётда борлигингизни яна бир маротаба кўрсатиб қўйинг. Куннинг иккинчи ярмида йўл-йўлакай дуч келган нарсани еб кетаверсангиз, албатта ошқозонингизда ҳам жиддий муаммо пайдо бўлади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)
Бугун эрталабдан биринчи навбатда оилавий муаммоларни бартараф этишингизга тўғри келади. Кетидан молиявий муамммолар юз кўрсата бошлайди. Тез фурсатда иш битиришга уринманг. Куч ва имкониятлар чегараланганини унутманг. Сурункали юрак хасталигига чалинганлар эрталаб уйқудан уйғонгач, албатта бадантарбия билан шуғулланиб қўйишлари керак. Кечқурун азалий орзуларингиздан бири ушалади. Табриклаймиз! Омад сизга ёр бўлсин!
。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
゚・。・
Kanalga aʼzo boʻling👇
@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza