Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Премера
Ҳеч қайерга сиғмас онасиз бошим,
Томоғимдан ўтмас есамда ошим.
Маржондек тўкилиб тўҳтамас ёшим,
Ёлвораман ҳудожон онамни қайтар.
Дунёларга сиғмас қизингиз бугун,
Дарду ҳасратлардан дилида тугун.
Армон ўз бағрига қилдику сургун,
Ёлвораман ҳудожон онамни қайтар.
Фарёдларим бутун самони тутар,
Мени онамдайин айтинг ким кутар.
Тоғдек бардошим ҳам тугади етар,
Ёлвораман ҳудожон онамни қайтар.
Дардимни айтмоққа дардкашим йўқдир,
Етимлик қалбимга қадалган ўқдир.
Энди сизни кўрмоқни имкони йўқдир,
Ёлвораман ҳудожон онамни қайтар.
Йиғласам кўз ёшим артолмас ҳеч ким,
Дард чексам дардимни ололмас ҳеч ким.
Беминнат меҳрини беролмас ҳеч ким,
Ёлвораман ҳудожон онамни қайтар.
✍Фаришта
@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza
Ҳеч қайерга сиғмас онасиз бошим,
Томоғимдан ўтмас есамда ошим.
Маржондек тўкилиб тўҳтамас ёшим,
Ёлвораман ҳудожон онамни қайтар.
Дунёларга сиғмас қизингиз бугун,
Дарду ҳасратлардан дилида тугун.
Армон ўз бағрига қилдику сургун,
Ёлвораман ҳудожон онамни қайтар.
Фарёдларим бутун самони тутар,
Мени онамдайин айтинг ким кутар.
Тоғдек бардошим ҳам тугади етар,
Ёлвораман ҳудожон онамни қайтар.
Дардимни айтмоққа дардкашим йўқдир,
Етимлик қалбимга қадалган ўқдир.
Энди сизни кўрмоқни имкони йўқдир,
Ёлвораман ҳудожон онамни қайтар.
Йиғласам кўз ёшим артолмас ҳеч ким,
Дард чексам дардимни ололмас ҳеч ким.
Беминнат меҳрини беролмас ҳеч ким,
Ёлвораман ҳудожон онамни қайтар.
✍Фаришта
@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza