СИРДАРЁГА ХУШ КЕЛИБСИЗ ҲУРМАТЛИ ЭРКИН ОҚБЎТАЕВИЧ! СИЗ БУГУНДАН СИРДАРЁ ФАРЗАНДИСИЗ!
Мард қилмас кўнгил тўлмайдиган ишни,
Мард қилар Худо қўллайдиган ишни.
Буюк меҳнат билан бўлмайдиган ишни
Бўлдириб қўяди, сирдарёликлар!
Куч-у ғайрат келар қари-ю, ёшга
Уйган хирмонлари етар қуёшга
Бироз қия қилиб дўппини бошга
Қўндириб кияди, сирдарёликлар!
Ҳар бири биринчи, ҳар бири донгдор,
Ҳар бири ўзидан қилгай ифтихор
Ҳар бирида қуёш янглиғ олов бор
Ёндириб суяди, сирдарёликлар!
Ватан бошидаги бу тож диёрни
Алқамаган борми, мақтамаган борми?!
Кулиб қарамоққа Парвардигорни
Кўндириб кулади, сирдарёликлар!
Ўзбекнинг Сирдарё деган эркасин
Ҳеч ким теккизмаган ерга елкасин
Доим беш кетади, химмат режасин
Дўндириб юради, сирдарёликлар!
Менга севимли у, севгилимдайин
Севгим ортиб борар, севганим сайин.
Сипқорсамда яна, севгининг майин
Тўлдириб қуяди, сирдарёликлар!
Муҳаммад ИСМОИЛ,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Халқаро Робиндранат Тагор мукофоти совриндори.
Мард қилмас кўнгил тўлмайдиган ишни,
Мард қилар Худо қўллайдиган ишни.
Буюк меҳнат билан бўлмайдиган ишни
Бўлдириб қўяди, сирдарёликлар!
Куч-у ғайрат келар қари-ю, ёшга
Уйган хирмонлари етар қуёшга
Бироз қия қилиб дўппини бошга
Қўндириб кияди, сирдарёликлар!
Ҳар бири биринчи, ҳар бири донгдор,
Ҳар бири ўзидан қилгай ифтихор
Ҳар бирида қуёш янглиғ олов бор
Ёндириб суяди, сирдарёликлар!
Ватан бошидаги бу тож диёрни
Алқамаган борми, мақтамаган борми?!
Кулиб қарамоққа Парвардигорни
Кўндириб кулади, сирдарёликлар!
Ўзбекнинг Сирдарё деган эркасин
Ҳеч ким теккизмаган ерга елкасин
Доим беш кетади, химмат режасин
Дўндириб юради, сирдарёликлар!
Менга севимли у, севгилимдайин
Севгим ортиб борар, севганим сайин.
Сипқорсамда яна, севгининг майин
Тўлдириб қуяди, сирдарёликлар!
Муҳаммад ИСМОИЛ,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Халқаро Робиндранат Тагор мукофоти совриндори.