#БАДФЕЪЛЛИКНИНГ_ДАВОСИ
(Давоми).
Луқмони ҳакимдан: «Сен ўзинг кўрган иллатлар ва айблардан қай бирига даво топа олмадинг?» деб сўрашибди. У: «Мен барча иллатларга ҳикмат юзасидан даво топдим, аммо даволай олмаганим бадфеъллик бўлди», дея жавоб қайтарган экан.
«Тўғри йўлдан оғмаслик, инсофли - адолатли бўлиш, нафснинг орзусига қарши бориш, олим-фозиллар билан суҳбат қуриш, катталарга ҳурмат ва кичикларга шафқат қилиш, самимий дўстлар маслаҳати билан иш тутиш, муҳтожларга ёрдам кўрсатиш эзгуликнинг маъданидир», деган улуғ ҳакимимиз Абу Али ибн Сино.
Юсуф ибн Асботнинг айтишича, «Ҳусни хулқнинг аломати ўн хислатдадир: ўзгалар билан ихтилофга бормаслик, чиройли инсоф, бировларнинг тойилиб кетишини истамаслик, бошқаларнинг билинган камчилигини яхшиликка йўйиш, узр сўрай олиш, азиятларга чидаш, нафсини тергов қилиб туриш, ўзганинг эмас, ўз айбини билиш, каттаю кичикка бирдай очиқ юзли бўлиш, ўзидан юқори ёки паст кишига ҳам мулойим сўзлаш».
Қуйида ҳусни хулқ асоси бўлган муомала одобининг айрим қирралари билан танишинг:
Одамлар билан муомала қилишда ширинсўз, мулойим, босиқ, ҳалим ва камтар бўлишга ҳаракат қилинг.
Ғазаб келганида ва жаҳл чиққанида уни ичга ютиб, ташқарига чиқармаслик мардлик ва кучлилик белгисидир.
Кичикларни иззат-икром, катталарни ҳурмат-эҳтиром қилиш хушхулқлиликнинг бир кўринишидир.
Одамлар билан яхши муносабат ўрнатинг, уларга қўпол ва беҳаёларча сўзлаб, дилларини оғритманг.
Инсонларнинг энг яхшиси муросага осон келадиган, қалби пок, ортиқча гап-сўзлардан ўзини тиядиган кишилардир.
Оила аъзоларига, бола-чақасига, ҳамкасблари ва яқинларига чиройли муомала қилиш, қовоқни уйиб, зарда билан, кесатиқ, киноя йўсинида гаплашмаслик ҳам одоблилик белгисидир.
Чиройли хулқли бўлиш учун нафсингизни жиловлай олинг, ўзгалардан айб-нуқсон қидирманг, бировда ёмонлик содир бўлса, яхшиликка йўйиб, сабр қилинг, бошқалар ғамини енг.
Одамлар хурсандчилигини баҳам кўриш, ғам-андуҳидан қайғуриш, мол-мулкига хиёнат қилмаслик, яхшиликка чорлаб, ёмонликдан қайтариш ҳусни хулқ эгаларига хос фазилатлардандир.
Ўзгалар билан муомала чоғида уларни ғийбат қилиш, ҳасадгўйлик, суҳбатдошини камситиб, камчилигини юзига солиш, бошқаларни менсимай, паст назар билан қараш, обрўси, бойлиги ёки мансабига қараб муомала қилиш одобсизликдир.
Ёши улуғ кишилар, устозлар, илм аҳллари билан муомалада уларнинг кўзига тик боқмай, гапларини жим тинглаш, саволларигагина жавоб қайтариш, амрларини бажариш, хизматларига шай туриш ҳам ярашиқли одобдандир.
📚 «Ижтимоий одоблар». Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.
https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf