#Тафсир
«Ўз ризқини кўтара олмайдиган қанчадан-қанча жонзотлар бор. Уларга ҳам, сизларга ҳам Аллоҳ ризқ берадир. Ва У ўта эшитгувчи ва ўта билгувчи Зотдир». (Анкабут сураси, 60- оят).
Дарҳақиқат, ўйлаб кўрадиган бўлсак, кўпгина жонзотлар ризқга муҳтож бўлганида, уни тановул қилишдан бошқа нарсани билмайди. Ризқ топиш учун ҳаракат ҳам қилмайди. Ризқни ўзи билан кўтариб ҳам юрмайди. Ўзига ризқ жамғармайди ҳам. Фақат ризқ керак бўлганида, уни тановул қилади, холос. Аммо ризқ топилмасдан, бирортаси очқаб ўлиб ҳам қолмайди. Ризқини териб еб юраверади. Фақат инсонгина ризқ тўплашни одат қилган. Илоҳий таълимотлардан узоқ бўлган баъзи бир одамлар ҳаётни ризқ-рўз учун курашишдан иборат деб ўйлайдилар. Улар, ўзларича, ризқни ўзимиз топмоқдамиз, деб гумон қиладилар. Аслида эса:
«Уларга ҳам, сизларга ҳам Аллоҳ ризқ берадир».
Яъни ризқини кўтара олмайдиган ўша жонзотларга ҳам, инсонларга ҳам ризқни Аллоҳ таоло беради. Ризқ берувчи Аллоҳнинг Ўзи.
«Ва У ўта эшитгувчи ва ўта билгувчи Зотдир».
Аллоҳ уларнинг нима деяётганларини яхши эшитиб, билиб туради.
📚«Тафсири Ҳилол», Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.
#Фарзанд_тарбияси
Ибн Умар розияллоҳу анҳумо бир одамга:
«Ўғлингга одоб бер, чунки сен фарзандингга қандай одоб берганингдан, нималар ўргатганингдан масъулсан. У эса сенга яхшилик қилиши ва итоат қилишидан масъулдир», деди.
📚 «Иёл», Ибн Абуд-дунё, 329.
https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf