#Солиҳ_амал
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Бир киши бир яхши амал қилсаю, одамлар унга шу иши учун мақтов айтишса, нима дейсиз?» дейишди. У зот: «У – мўминга бу дунёдаги хушхабардир», дедилар».
Имом Муслим ривоят қилган.
Изоҳ: Бошқа бир ривоятда: «Ва одамлар уни яхши кўриб қолишади», дейилган. Яъни қилган яхшилигини мукофоти ўлароқ Аллоҳ уни бу дунёда одамларнинг тилларида яхшилик билан эсга олдириб, қалбларида унга нисбатан муҳаббат уйғотиб қўяди. Охиратдаги савоби эса жаннат ва Аллоҳнинг жамолини кўриш бўлади.
https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf