Ҳандақ ғазоти маккалик мушриклар томонидан мусулмонларга қарши очилган даҳшатли бир уруш эди. Бу уриниш қурайшийларнинг Мадинани босиб, мусулмонларни йўқ этиш учун бошлаган ташаббусларининг учинчиси эди. Илк ташаббус катта Бадр ғалабаси билан маҳв этилди. Иккинчиси Уҳуд тоғида тўхтатилди. Учинчиси ва сўнгги ташаббус эса Мадина қамалида Ҳандақ ғазотига сабаб бўлди.
Пайғамбар алайҳиссалом дарҳол, Машварат мажлисини ўтқазишга чақирдилар.
Душман қўшинининг бу тажовузига қарши Мадинани қандай ҳимоя қилайлик? мавзуини ўртага қўйдилар. Мажлис ҳайъатининг раъйини сўрадилар. Асҳоб ичида Салмон разияллоҳу анҳу бор эдилар. У киши сўз олиб,
—Ё Расулуллоҳ! Бизнинг Эронда бир одат бор. Ташқаридан шаҳарга бир душман ҳужум қилса, аҳоли у шаҳар атрофига ҳандақ қазиб мамлакатларини мудофаа этади. Биз ҳам шундай қилайлик,− дея янги ҳарб усулини таклиф этдилар. Чунки арабларда ҳандақ қазиш одати йўқ эди.
Салмон Форсий разияллоҳу анҳунинг бу таклифлари маъқул кўрилди, бир овоздан қабул қилинди.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом бундан олдин Мадина масжиди қурилишида бир ишчи каби ишлаганларидек, ҳандақ қазиш ишида ҳам худди шундай ишладилар. Асҳобга ўрнак бўлдилар.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари билан бирга тупроқ ташир, уларга қўшилиб дуо қилар эдилар.
— Ё Раббий! Охират ҳаётидан бошқа саодат йўқ. Ё Раббий! Ансор ва муҳожирларни муборак қилгин. Лутф ва марҳаматингни ноил айлагин.
Аллоҳ кофирларни (яъни фирқаларни) хафа ҳолларида қайтарди. Улар бирон яхшилик фойдага эришмадилар. Аллоҳ мўминларга жанг тўғрисида кифоя қилди (яъни осмондан фаришталар юбориб, мўминларни жангсиз ғолиб қилди). Аллоҳ кучли, қудратли бўлган Зотдир»
Аҳзоб сураси, 25-оят.©️
👉 @MrAbrorov