Репост из: Musofirda
Форма-№8.jpg
💸Патент учун адашиб тўланган пулни қандай қайтариш мумкин?
Баъзи ҳолатларда патент учун тўланган пулни қайтаришга тўғри келади. Бу қуйидаги ҳолатларда мумкин:
→
Обуна булинг:👉 @Musofirda_uzb
Баъзи ҳолатларда патент учун тўланган пулни қайтаришга тўғри келади. Бу қуйидаги ҳолатларда мумкин:
• Бошқа регионга шошилинч кетиш керак бўлиб қолса;
• Россиядан кетиш керак бўлиб қолганда;
• Аннулирован бўлган патентга тўлов қилиб қўйилган бўлса;
• Адашиб кам ёки кўп сумма тўлов қилинган бўлса, ва ҳ.к.
💵Пулни қайтариш учун:
• Юқоридаги 8-рақамли шаклни тўлдиринг;
• Чеклар нусхаларини қўшинг;
• Регистрация жойингиздаги солиқ органига топширинг;
• Бир ой давомида жавобни кутинг.
⚠️ Унутманг:
• Фақат келгуси ойлар учун тўлаб қўйилган пул қайтарилиши мумкин;
• Ўтган ойлар учун пул қайтарилмайди;
• Тўланмаган жарималар бор бўлса, пул қайтарилмайди;
• Патент тўлашда ҳам, пулни қайтармоқчи бўлсангиз ҳам банк реквизитларини тўғри ёзинг!
→
Обуна булинг:👉 @Musofirda_uzb