Бир мактаб директорининг ота-оналарга қишки мактаб таътили муносабати билан жўнатган хати!
Ҳурматли ота-оналар!
Фарзандларингиз таътил давомида уйда сизларни овора қилмасликлари учун уйларингингизда худди мактабдагидек қулайлик қилингки, улар мактабда қила оладиган ҳамма ишларини уйда ҳам қила олсинлар. Масалан, ботинкаси билан деворларни тепсин, уйларингиздаги стол-стулларни тирнаб қизларини исмларини ўйиб ёзсинлар, кирган хоналарида чироқларни ўчирмасдан чиқишсин, еган-ичган нарсаларининг пўчоғини, қоғозини истаган жойига ташласинлар, ҳожатхоналарни истагандек ишлатишсин, уйдаги ҳамма жиҳозларга хоҳлагандек зарар етказишсин, баланд овозда ғариб-ғариб овозлар чиқариб бақиришсин, хоналарда бақириб-чақириб югуришсин. Эшикларни тепиб очиб тепиб ёпсинлар. Уйдан қочиб компютерхоналарга бориб ўйин ўйнаса, бунинг яхши эмаслигини қизишмай тўғри тушунтиринг, тарбия беринг.
Фарзандларингиз бу ишларни қилаётганда ҳеч ҳам асабийлашмасдан, кулибгина танбеҳ беринг. Айниқса, уларни уруш ҳақида ўйлаб ҳам кўрманг. Худо кўрсатмасин, болангизнинг психологияси бузилиши мумкин. Уришга ҳаққингиз ҳам йўқ. Бурчакда турғизиб қўйиш ҳақида ҳам гап бўлиши мумкин эмас. Боланинг ҳам ҳуқуқлари бор. Судга беришимиз мумкин. Бу ишларга бир икки болангиз учун 2_2.5 ҳафта сабр қилинг. Ахир, уйингизда мактабдагидек юзлаб бола эмас-ку.
Асаб толалари жуда ҳам муҳим, асабларингизни авайланг! Бир бузилса, қайта тикланмайди буни биласиз. Таътилингиз мароқли ўтишин тилаб қоламан.
Ҳурмат билан мактаб директори