![](https://static37.tgcnt.ru/posts/_0/70/7070370f96541d5cf88b60e384cf1579.jpg)
🇧🇾 Александр Лукашенко Беларус президенти этиб сайланди — Беларус Марказий сайлов комиссияси
Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, Лукашенко номзодини 86,28% беларуслик сайловчилар қўллаб-қувватлаган.
"Қолган тўрт нафар номзод умумий ҳисобда 8,83% овоз тўплашган. “Барчасига қарши” вариантига 3,6% сайловчи овоз берган. Сайловда қатнашиш кўрсаткичи 85,7%ни ташкил этган. Расмий якуний натижалар 3 февралда эълон қилинади", дейилади Беларус Марказий сайлов комиссияси хабарида.
Европа Иттифоқи Беларусдаги президентлик сайлови натижаларини тан олмаслигини эълон қилди. Еврокомиссия сайловни "сохта ва ноқонуний" деб атади.
Беларус мухолифати етакчиси, мустақил маълумотларга кўра 2020 йилги сайловни ғолиб бўлган Светлана Тихановская сайловни "Лукашенко режимининг яна бир спектакли" дея баҳолади.
Александр Лукашенко еттинчи марта Беларус президенти этуб сайланди. Сайлов натижалари унга камида 2030 йилгача ҳокимиятда қолиш имконини беради.