Репост из: Iqbol olami
Хонада ўзимни кўрсатувимни монтаж қилиб ўтирибман.
Бошқа компютерда монтажчи бир кўрсатувни монтаж қиляпти...
Таниш овозда китоблар ҳақида кимдир гапиряпти...
Бироз эшитдим.
"... Кераксиз фанларни ўқимаганим учун 3 ни стипендиясини олдим. Мен ўша пайтда гумма ейишни танладим. Ўша пайтда ош еганимда таъми оғзимда қолармиди...
Аммо, ўқиган китобларимни Лев Толстойни, Ремаркни... таъми ханузгача мени тарк этгани йўқ... "
Орқа партага ўтириб олиб китоб ўқиб ўтирган талаба... Иқбол опа экан... Ҳавасим келди.
Опанинг сўзларини эшитиб англадимки, шахсиятнинг ривожланишида китобнинг ўрни катта экан.
Бир пайтлар бир ҳафта учун битта китоб ўқишни мажбурий қилган бувимни ва бувимнинг хивчинларини эсладим.
Болалик қилиб, ўйинга берилиб, ўқиб тугатолмасам бувим тутнинг ёки бехининг хивчини билан ҳовлини гир айланиб қувиб юрардилар... Бувимни ҳивчинлари сабаб мен жаҳон адабиётини танидим.
Адабиётга ошно бўлдим.
© Гулиноз Назарова саҳифасидан олинди