Ҳадис ва ҳикматларга суянган ҳолда Қиёмат аломатларидан 50 тасини тасбеҳ тимсол териб, туздик
1. Охир замон пайғамбари - жанобимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёга келдилар.
2. Аллоҳ таборака ва таоло олимларни олиб қўйиб, ўз илмини кўтаради.
3. Имонсизлар кўпайиб, Қуръондан бир расм, Исломдан бир исм, мусулмондан бир жисм қолади.
4. Миноралар кўпаяди, масжидлар черков каби безатилади.
5. Камбағаллар намоз ўқимай қўяди.
6. Бойлар тижорат учун, ҳофизлар (қорилар) риё учун, айримлар кўз-кўз учун ҳажга боради.
7. Ота-онага жафо қилинади ва узоқлашилади.
8. Силаи рахийм (қариндошлик алоқалари) йўқолади.
9. Инсонлар меҳрини фарзанди ўрнига турли жонзотга бериб, уларни боқишни одат қилади.
10. Уч нарса: ҳалол пул, амалдаги суннат ва олижаноб дўст танқислашади.
11. Фитна (глобал тармоқлар орқали) ҳар бир хонадонга кириб келади.
12. Закотлар берилмайди.
13. Тентаклар бойийди.
14. Тижоратчилар кўпаяди.
15. Садақа оладиган одам қолмайди.
16. Порага совға дейилади.
17. Судхўрлик ҳар бир хонадонга кириб келади.
18. Барака йўқолади.
19. Фақат танишларга салом берилади.
20. Чўри ўз хожасини туғади.
21. Чоллар қариликни тан олмайди.
22. Ёшлар катталарга ақл ўргатиб бошлайди.
23. Қўшнилар алоқаси ёмонлашади.
24. Вақт етишмайди, қисқаради.
25. Зулм, бузғунчилик кўпаяди.
26. Чап қўл билан ёзувчилар кўпаяди.
27. Қишлоқлардан оқиб келган ялангоёқ чўпонлар бино қуришда бир-бирларидан ўзишга уринишади.
28. Қавмга, маҳаллага бенамоз, ароқхўр бош бўлади.
29. Катталар марҳаматсиз, кичиклар ҳурматсиз бўлади.
30. Ўзига яхшилик қилган инсонга ҳам ёмонлик қиладиган бахил-ҳасадгўйлар кўпаяди.
31. Омонатга, ваъдага вафо йўқолади.
32. Ёлғончи, туҳматчи ва ғийбатчилар кўпаяди.
33. Фолбинлар кўпаяди.
34. Аёлларнинг кўплиги ва эркакларнинг озлигидан 40 та аёл битта эркакнинг кетидан юради.
35. Хотинлар ҳукмрон ва исрофгар бўлади.
36. Эркаклар семириб, аёлларнинг ҳарир кўйлагини кийиб бошлайди.
37. Аёллар эркакларнинг кийимини кийиб бошлайди.
38. Қадду қоматини васф қилувчи «Кийими бор, яланғочлар» кўпаяди.
39. Аёллар сочларини туя ўркачлари каби қабартириб кўчаларда кезишади.
40. Аёл қўшиқчилар ва бемаъни ашулалар кўпаяди.
41. Ичкилик, ошкора зино ва фаҳш ишлар авж олади.
42. Бедаво касалликлар кўпаяди.
43. Зилзила, сув тошқинлари каби офатлар кўпаяди.
44. Ёмғирлар озаяди, ҳаволар айнийди, наботот издан чиқади.
45. Аввал ўтганлар сўкилади ва масхара қилинади.
46. Ўлим тўсатдан, кутилмаганда келади.
47. Қабрлар безатилади
48. Дажжол лақабли ёлғончи, фирибгар - яҳудий чиқади. Исо алайҳиссалом осмондан ерга тушади ва Дажжолни ҳалок қилади.
49. Ер остидан Ер махлуқи «Доббатул Арз» чиқади: «Қачон уларнинг (кофирларнинг) устига сўз (азоб) тушганда (яъни, қиёмат олдидан) Биз улар учун ердан бир махлуқни чиқарурмиз. У уларга одамлар оятларимизга ишонмайдиган бўлиб қолганлари ҳақида гапирур».
50. Қуёш Ғарбдан чиқади ва ниҳоят Қиёмат қоим бўлади.
«Ислом - кўрсатма, ҳидоят, раҳмат» китобидан.☝️
САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------------
АЁЛ СОЧИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476