Репост из: 💄"QIZIL POMADA" онлайн курслар платформаси
✅ТАҚДИРИ АЗАЛ…
⠀
➡️Макрон 39 ёшда президент бўлган, Роберт Мугабе эса 63 ёшда.
⠀
➡️Шумахер 25 ёшда чемпион бўлган бўлса, Нино Фарино 44 га кириб, пойгада биринчи ғалабасини қўлга киритган.
⠀
➡️Уоррен Баффет 56 ёшда миллиардер, Цукерберг эса 23 ёшда.
⠀
➡️Кайли Женнер 21 ёшида қанча-қанча миллиардер эркакларни доғда қолдириб, энг ёш миллиардер аёлга айланган.
⠀
➡️Ирландиялик таниқли пиво ишлаб чиқарувчи Артура Гинесс 56 ёшни қарши олганда, у 21 фарзанднинг отаси ҳам эди.
➡️Жордж Клуни 55 ёшга кириб, илк бор ота бўлди.
⠀
Бу дунёда ҳар бир одамнинг ўз тақдир йўли, ўз даври ҳамда фалсафаси бўлади.
⠀
Вақт тушунчаси барча учун фарқли…
⠀
Кимдир ҳаёт аталмиш бу пойгада ё сиздан кейин ёки олдинда. Бу табиий ҳол. Умр пойгасида ҳеч ким, ҳеч кимнинг ўрнини эгаллай олмайди.
⠀
Шунинг учун ўзимизни кимгадир солиштириш, ҳасад қилишимиз бефойда.
Бу тақдири азал
⠀
Кимдир 22 ёшда институтни тугатди, лекин 3 йил иш тополмай сарсон бўлди.
⠀
Кимдир 25 ёшидаёқ катта бир корхонага раҳбар бўлди, лекин 50 ёшда вафот этди.
Кимдир 50 ёшда директор бўлди ва 90 га кириб бу дунёдан ўтди.
⠀
Кимдир шу чоққача сўққабош, у тенги бошқа бировнинг эса невара-эвараси бор.
⠀
➡️Макрон 39 ёшда президент бўлган, Роберт Мугабе эса 63 ёшда.
⠀
➡️Шумахер 25 ёшда чемпион бўлган бўлса, Нино Фарино 44 га кириб, пойгада биринчи ғалабасини қўлга киритган.
⠀
➡️Уоррен Баффет 56 ёшда миллиардер, Цукерберг эса 23 ёшда.
⠀
➡️Кайли Женнер 21 ёшида қанча-қанча миллиардер эркакларни доғда қолдириб, энг ёш миллиардер аёлга айланган.
⠀
➡️Ирландиялик таниқли пиво ишлаб чиқарувчи Артура Гинесс 56 ёшни қарши олганда, у 21 фарзанднинг отаси ҳам эди.
➡️Жордж Клуни 55 ёшга кириб, илк бор ота бўлди.
⠀
Бу дунёда ҳар бир одамнинг ўз тақдир йўли, ўз даври ҳамда фалсафаси бўлади.
⠀
Вақт тушунчаси барча учун фарқли…
⠀
Кимдир ҳаёт аталмиш бу пойгада ё сиздан кейин ёки олдинда. Бу табиий ҳол. Умр пойгасида ҳеч ким, ҳеч кимнинг ўрнини эгаллай олмайди.
⠀
Шунинг учун ўзимизни кимгадир солиштириш, ҳасад қилишимиз бефойда.
Бу тақдири азал
⠀
Шундай экан, унинг ҳар бир лаҳзасидан баҳра олинг. Қўрқманг! Кечикмайсиз!
Ҳар нарсага вақти соати келгандагина эришасиз.