СОҒИНЧ НИМА ЎЗИ ...?
Соғинч нима ўзи, қайғуми, озор,
Димоғим куйдирган шаробдек тахир,
Соғинч аъзобидан вужудим безор,
Кўксимга қадалган ханжардек ахир.
Соғинч нима ўзи, ким билса айтсин,
Нетай ҳижрон менга шафқат қилмайди.
Мени соғинтирган, соғиниб қайтсин,
Қийналганим соғинч наҳот билмайди.
Кўзларимдан оқар кўклам ёмғири,
Келсин қошга ўсма, сурмалар суриб,
Наҳот, ўлмоқ бўлса ишқим охири.
Келармикан қабрим қучмасдан туриб.
Соғинч нима ўзи, бузди тинчимни,
Қийналиб, қийналиб етсангиз ҳузур,
Соғинч армонларга ўхшайди гоҳи,
Мактубда пушмондан айтилган узр,
Соғинч нима ўзи?...
🖊Ҳамдам АЛЛАЁР.
🎤Феруза
https://t.me/hamdamallayor_official
Соғинч нима ўзи, қайғуми, озор,
Димоғим куйдирган шаробдек тахир,
Соғинч аъзобидан вужудим безор,
Кўксимга қадалган ханжардек ахир.
Соғинч нима ўзи, ким билса айтсин,
Нетай ҳижрон менга шафқат қилмайди.
Мени соғинтирган, соғиниб қайтсин,
Қийналганим соғинч наҳот билмайди.
Кўзларимдан оқар кўклам ёмғири,
Келсин қошга ўсма, сурмалар суриб,
Наҳот, ўлмоқ бўлса ишқим охири.
Келармикан қабрим қучмасдан туриб.
Соғинч нима ўзи, бузди тинчимни,
Қийналиб, қийналиб етсангиз ҳузур,
Соғинч армонларга ўхшайди гоҳи,
Мактубда пушмондан айтилган узр,
Соғинч нима ўзи?...
🖊Ҳамдам АЛЛАЁР.
🎤Феруза
https://t.me/hamdamallayor_official