Армияда ҳақсизликдан шикоят қилса, унга қўшиб бутун хизматдошларини жазолайдилар, уни ҳамманинг нафрат пашшаси қўнадиган ташландиққа айлантирмоқчи бўладилар. Ҳар сафар унинг қалбидаги қаҳрамонликни қатл этиб, бошқаларга уни намуна қиладилар. Қулликни вафодорлик ва фидокорлик, ҳақпарварликни осийлик ва ношукурлик деб атайдилар. Тез орада миллат қуллар бозорига айланади. Ор-номус, инсон қадри ва ҳуррияти носвойнинг нархи бўлади.
Шу аҳволга тушмай десангиз, қаҳрамонларингизни эҳтиёт қилинг. Уларнинг хайрли оқибатлари ҳақида эртак айтинг, уларга ачинишни эмас, улардан фахрланишни ўргатинг болаларингизга.
Уларга, Қодирий бечоралардек ўлиб кетган, деманг. Қодирийнинг қиличдай руҳи олдида душманнинг жаллодлари ҳам қўрқувдан титраган денг. Қатл пайти Қодирийнинг кўзларига қарай олмаган улар денг. Қодирий иймони ва виждонини сақлаб қолган, уни қатл қилганлар эса хиёнат ва қуллик билан ўлганлар. Қодирий асрлар оша миллатнинг қалбида ва дуоларида, хоин ва золимлар эса лаънат ва нафрат билангина ёдга олинишга маҳкумлар. Ниҳоят, булар дунёнинг мукофот ва жазолари. Охиратда эса абадий жаннат ва абадий жаҳаннам бордир! Мана шу ҳақиқатларни фарзандларингиз қалбларига нақшланг. Паҳлавон баҳодирларни тарбияланг. Қўрқоқ хоинларни, очкўз савдогарларни эмас.
Маҳмуд Усмон
@Mahmud_Usmon