Ёшлар жамоамизга омад тилаймиз!
Хабар берганимиздек, шу кунларда “Фарғона вилояти ҳокими кубоги - 2025” мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
Бугун мазкур турнирнинг 2-тур баҳслари давом эттирилади.
"В" гуруҳидан жой олган, Шерзод Жўраев мураббийлик қилаётган “Навбаҳор-U-21” ёшлар жамоамиз ушбу тур баҳсини “Андижон ФА” жамоасига қарши ўтказса, мазкур гуруҳнинг иккинчи жуфтлигида “Боғдодчи” ва “Фарғона ФА” ўзаро баҳс олиб боради.
Ўйинлар Боғдод туманидаги стадионда бўлиб ўтади.
Бўлажак ўйинда ёшлар жамоамизга омад ёр бўлишини тилаймиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.