ҚИШЛОҚ БОЛАСИ
Тонгни уйғотади табассум билан,
Қуёшдан аввалроқ уйғониб турар.
Қўлда таёқ – умид устуни билан,
Ҳайт-ҳайтлаб, сурувнинг ортидан жўнар.
Осмони поёнсиз, орзулари мўл,
Ортидан кучукдай эргашар шамол.
Қўшиқлар айтади, шеърлар айтади,
Юракни сурурга тўлдирар хаёл.
Белида белбоғи – ҳаёт камари,
Онажон тутқазган тугунчада нон.
Олис-олисларга, тоғлар ортига,
Кўкрагидан тошиб кетгудек исён.
Севган китобини олар қўйнидан,
Қўшилиб кетади Кунтуғмишларга.
Умидли дунёга ёниб боқар у,
Сира парво қилмас майда ишларга.
Шаҳарга келганда кулманг устидан,
Чиройли сўзлашни билмас эҳтимол.
Интернет юлдузин танимайди у
Унга Шоҳ Машрабдан берингиз савол.
Интернетнинг қўли етиб бормаган,
Юксак қир устида унган лоласи.
“Алпомиш”ни билар, ўрисча билмас,
Орзулари улуғ қишлоқ боласи.
✍Дилдора Абдиназарова
@mahalla_rasmiy
Тонгни уйғотади табассум билан,
Қуёшдан аввалроқ уйғониб турар.
Қўлда таёқ – умид устуни билан,
Ҳайт-ҳайтлаб, сурувнинг ортидан жўнар.
Осмони поёнсиз, орзулари мўл,
Ортидан кучукдай эргашар шамол.
Қўшиқлар айтади, шеърлар айтади,
Юракни сурурга тўлдирар хаёл.
Белида белбоғи – ҳаёт камари,
Онажон тутқазган тугунчада нон.
Олис-олисларга, тоғлар ортига,
Кўкрагидан тошиб кетгудек исён.
Севган китобини олар қўйнидан,
Қўшилиб кетади Кунтуғмишларга.
Умидли дунёга ёниб боқар у,
Сира парво қилмас майда ишларга.
Шаҳарга келганда кулманг устидан,
Чиройли сўзлашни билмас эҳтимол.
Интернет юлдузин танимайди у
Унга Шоҳ Машрабдан берингиз савол.
Интернетнинг қўли етиб бормаган,
Юксак қир устида унган лоласи.
“Алпомиш”ни билар, ўрисча билмас,
Орзулари улуғ қишлоқ боласи.
✍Дилдора Абдиназарова
@mahalla_rasmiy