ТОПОЛМАЙСАН ОНАНГНИ...
Минг оҳу фиғон айтиб,
Урсанг ҳам пешонангни.
Боқийга кетса, қайтиб,
Тополмайсан онангни...
Ҳурматин қўй жойига,
Жонни тик парвойига.
Қил ибодат пойига,
Тополмайсан онангни...
Фарзанд топилар, алҳол,
Топилар дардкаш аёл.
Йўқотсанг амри маҳол,
Тополмайсан онангни...
Ўтди сени деб ёна,
Борлигингдан қувона.
Ҳаётнинг тожи - ОНА,
Тополмайсан онангни...
Сен-чун адодир - адо,
Сенга минг жони фидо.
Бўлсанг гар бир кун жудо,
Тополмайсан онангни...
Кўзга сурт оёқ гардин,
Йўлатма ҳаёт зарбин.
Пойини ўп, ол дардин,
Тополмайсан онангни...
Етмасин дея озор,
Акрам, жонни қил нисор.
Минг ёзган шеъринг бекор,
Тополмайсан онангни!..
Акрамжон АЗИЗОВ
🫶🫶😘
@mahalla_rasmiy
Минг оҳу фиғон айтиб,
Урсанг ҳам пешонангни.
Боқийга кетса, қайтиб,
Тополмайсан онангни...
Ҳурматин қўй жойига,
Жонни тик парвойига.
Қил ибодат пойига,
Тополмайсан онангни...
Фарзанд топилар, алҳол,
Топилар дардкаш аёл.
Йўқотсанг амри маҳол,
Тополмайсан онангни...
Ўтди сени деб ёна,
Борлигингдан қувона.
Ҳаётнинг тожи - ОНА,
Тополмайсан онангни...
Сен-чун адодир - адо,
Сенга минг жони фидо.
Бўлсанг гар бир кун жудо,
Тополмайсан онангни...
Кўзга сурт оёқ гардин,
Йўлатма ҳаёт зарбин.
Пойини ўп, ол дардин,
Тополмайсан онангни...
Етмасин дея озор,
Акрам, жонни қил нисор.
Минг ёзган шеъринг бекор,
Тополмайсан онангни!..
Акрамжон АЗИЗОВ
🫶🫶😘
@mahalla_rasmiy