Ибн Синонинг ўз қўли билан ёзган хатини кўрганмисиз?Қуйидаги икки қўлёзмада Машҳур табиб Ибн Синонинг ўз қўли билан ёзган хатини кўриш мумкин.
1. Париж Миллий кутубхонасида 2859 рақамда сақланадиган Галеннинг асари қўлёзмаси устки вароғида Ибн Синонинг қуйидаги хатини кўриш мумкин ёзилган:
في حوز الفقير حسين بن عبد الله ابن سينا المتطبب في سنة سبع وأربعمائة
“Табиб, фақир (муҳтож) Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн Синонинг қўлида, 407 йил (1016 йил)”
Қўлёзмага ҳавола:
https://gallica.bnf.fr/ark:/12148/btv1b11002054f2. Туркиянинг Домад Иброҳим пошо кутубхонасида 822 рақамда сақланадиган Шифо китоби қўлёзмаси охирги бетида шундай дейилган:
الحمد لله الذي هدانا لهذا
بلغ قراءة ومقابلة وأنا مؤلفه أبو علي الحسن الشهير بابن سينا الراجي عفو ربه بثالث رجب سنة 412
“Бунга ҳидоят қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Буни ўқиб, муқобала қилинди (бошқа нусхага солиштирилди). Мен Унинг муаллифи Ибн Сино номи билан машҳур бўлган, Раббисининг афвини умид қилувчи Абу Али Ҳусайнман. 412 йил, ражаб ойи (1021 йил, апрел)”.
Ёзилгандан кўриниб турибдики, асар 412 йилда ёзилган, лекин Шифо китоби ҳижрий 412 йилда эмас, балки 420 йилда ёзиб тугатилган.
Ибн Синонинг ўқиши ва муқобаласи эса асар ёзиб бўлингандан кейин бўлганга ўхшайди.
Абдулҳамид Туркмонийдан таржима