КСЕРОКОПИЯ
(ҳажвия)
Баҳор кунларининг бирида Толиббой гўшт растаси олдидан шошиб ўтиб кетаётган эди, бекорчиликдан пашша қўриб ўтирган қассоблардан бири:
-Ҳой, дўхтир ака, биз билан ҳам бундоқ бирор марта савдо қилинг!- дея унга хитоб қилди. Рўзғорда гўшт тугаганлиги ёдига тушган Толиббой бир дам тўхтади- да, қўллари билан чўнтагига уриб, “пул йўқ” ишорасини қўрсатди.
-Э, қўяверинг, дўхтиржон, сиз шу ерда, биз шу ерда, кейинчалик ҳисоблашиб кетаверамиз,- деди қўлини кўксига қўйиб. Бу гапдан шердил бўлган Толиббой қассобинг сазаси учун:
-Хўп, майли, бир кило тортинг, пулини қайтишда ташлаб ўтарман,- дейишдан бошқа иложи қолмади.
-Бир кило гўштни қозонга солса, чўмичга чиқмайди, нокиройи, дўхтиржон, икки кило олинг, ё уч кило тортайми?
-Йўғ- е, майли, икки кило бўла қолсин.
Бир зумда деярли суяксиз, қўлинг ўргилсин гўшт Толиббойнинг қўлига тегди. Шу пайт қассоб унга энгашганича:
-Дўхтиржон, бундан кейин пулни бегона қилманг, биз ҳам гўштни бегона қилмаймиз,- деди сирли илжайиб.
Шу- ю шу, Толиббой қассобнинг доимий мижозига айланди. Хотини ҳам: “Ана энди гўшт олишни ўргандингиз”,- деб ҳар гал мақтаб қўядиган бўлди. Баъзан қассоб:
-Дўхтиржон, узр, бу гал келарсиз, “товар” сал нобопроқ, сизга тўғри келмайди,- деб савдо қилишдан бош тортар эди. Ҳаммаси яхши эди- ю, қассобнинг ҳадеб “дўхтиржон, дўхтиржон” деб мулозамат қилиши Толиббойга эриш туюларди. Бир кун охири чидай олмади. Одатдаги “дўхтиржон”дан сўнг:
-Кечирасиз, бундан буён мени дўхтир деманг, илтимос,- деб юборди Толиббой.
-Ие, дўхтиржон, нега?!- ажабланди қассоб.
-Мен дўхтир эмасман, домламан.
-Қайси институтда?
-Институтдамас, ҳов анови мактабда домламан,- деди Толиббой йўлнинг нариги томонидаги бинони кўрсатиб.
-Ҳим-м, домла эмас малимман демайсизми, ошна,- деди қассоб қоғозга ўралган гўштни ижирғаниб узатаркан. Ўша кундан бошлаб қассоб тўнини тескари кийиб олди, шекилли, Толиббойга суяг-у калла-поча аралаш гўшт берадиган бўлди. Бир кун у очиқ-ойдин: “Гўшт тугади”- деб қўя қолди.
-Ака, гўшт бор- ку, боридан тортиб бераверинг,- деди Толиббой осилиб турган бир бўлак сон гўштига ишора қилиб.
-Э, тақсир, у ярим кило ҳам чиқмайди, сизга етмайди,- деди қассоб унга кўзини гезартириб. Шунда Толиббой: “Камига тилимни қўшиб торта қолинг”,- деб заҳарханда қилиб юборганини ўзи ҳам билмай қолди. Аммо, қассоб унинг кинояли ҳазилини фаҳмламай жаҳли чиқди:
-Тил ҳам йўқ, ўпка- ю жигар ҳам йўқ, боринг йўлингиздан қолманг,- деди важоҳат билан.
Толиббой ушбу топишмоқнинг жавобини ёз тугаб, мактаблар очилишидан олдин туман поликлиникасида тиббий кўрикдан ўтаётган чоғида билиб олди. “Тери- таносил касалликлари ҳакими” деб ёзилган эшикни тақиллатиб очди- да, гўё ойнада ўз аксини кўргандек тахта бўлиб қотиб қолди. Хона тўридаги стол ортида иккинчи Толиббой, тўғрироғи, Толиббойнинг оқ халат кийиб олган “ксерокопияси” кеккайиб ўтирарди.
Худойберди КОМИЛОВ
📖 @LirikaUz