Ўзбекистонда ипак ва жун саноатини ривожлантириш бўйича қўмита тугатилади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг замонавий механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони (ПФ-15-сон, 30.01.2025 й.) қабул қилинди. Фармонга асосан, Ўзбекистондаги ипак ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ёпилади. Унинг вазифалари бошқа идораларга тақсимланади:
-Яйловларни бошқаришга оид вазифа ва функсиялари – Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига;
-Пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасини ривожлантиришга оид вазифа ва функсиялари – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда “Ўзбекипаксаноат” уюшмасига;
-Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ҳамда Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази – Ветеринария қўмитаси тизимига;
-Ипакчилик илмий-тадқиқот институти ва Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига.