Пастдарғом туманида тўқимачилик ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун махсус саноат зонаси ташкил этилади
Қарорга кўра, Пастдарғом туманидаги “Чимбойобод” массивида туман ҳокимлиги захирасидаги, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган 234,3 гектар ер майдонида “Пастдарғом” махсус саноат зонаси фаолияти йўлга қўйилади. Махсус саноат зонасининг фаолият кўрсатиш муддати кейинчалик узайтириш имконияти билан 30 йил этиб белгиланган.
батафсил бу ерда ўқинг
Light Central Asia — Марказий Осиё енгил саноатини фаол равишда оммалаштирувчи ахборот-таҳлилий ресурси.
📷Instagram 🎰Linkedin
🚀Telegram/Ru 🚀Telegram/Uzb
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил 29 ноябрь куни Самарқанд вилоятида ишга солинмаган имкониятлардан тўғри ва самарали фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида, Самарқанд вилоятида инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини ривожлантиришга оид қарор қабул қилди. Мазкур қарорга асосан, вилоятда махсус саноат зонасини ташкил этиш ва соҳаларни ривожлантиришга катта эътибор берилган. Қарорга мувофиқ, Пастдарғом туманида “Пастдарғом” махсус саноат зонаси фаолият юритади. Бу ерда фармацевтика, электротехника, тўқимачилик, чарм-пойабзал ва кимё саноати каби йўналишларда замонавий, юқори технологияли лойиҳалар амалга оширилади.