У ТАНҲО ДУНЁДА!
8 - МАРТ
АЁЛЛАРИМИЗ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАБ.
Тинглангиз бир таъриф келтирай ўзим,
Лол қолсин эшитган, ёзсин қаламим,
Эй дунё қулоқ тут, етказай сўзим,
Қизғониб демагил, келар аламим.
Дунё мен гўзалман дея керилма!
Билсанг гар жаннатлар ётар пойида.
Чиройинг мақтаниб асло берилма,
Гул тўша, қадами етар жойига.
Мафтункор чеҳраси, кулганда гўзал,
Ҳусн тароватда тенгсиздир азал.
Ярашар кийганда либоси ял - ял,
Машшоқлар торида куйлашар ғазал.
У шундай дилбарки ҳам севимли ёр,
Кўзларида ёшу сўзларида бол.
Ёрига ҳамиша бўлар вафодор,
Узун кокиллари баъзан қилар лол.
Унинг қучоғини тўлдиринг гулга,
Порласин, чин бахтдан ёнсин юзлари.
Унинг ғурурини алишманг пулга,
Ҳар бешик қучганда кулсин кўзлари.
Эрта тонг уйғониб саҳар чоғида,
Тандирин қиздириб, нонин ҳам ёпар.
Тиним не билмайди гулзор, боғида,
Югуриб ҳар ишга вақтин ҳам топар.
Олқишлар ярашар, қилманг уни хор,
Минг битта сўз келтир етмас таърифинг.
Янги сўз битмоқчун уринма зинҳор,
Бирор сўз демоққа етмайди ҳарфинг.
Айтганим аёлдир у ҳамда она,
Борига келтирсанг айтиб шукрона.
У танҳо дунёда, битта ягона
У асли онадир тенгсиз мардона!
06.03.2025
📝АЗИЗАБЕГИМ
@LSEGDM0111
8 - МАРТ
АЁЛЛАРИМИЗ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАБ.
Тинглангиз бир таъриф келтирай ўзим,
Лол қолсин эшитган, ёзсин қаламим,
Эй дунё қулоқ тут, етказай сўзим,
Қизғониб демагил, келар аламим.
Дунё мен гўзалман дея керилма!
Билсанг гар жаннатлар ётар пойида.
Чиройинг мақтаниб асло берилма,
Гул тўша, қадами етар жойига.
Мафтункор чеҳраси, кулганда гўзал,
Ҳусн тароватда тенгсиздир азал.
Ярашар кийганда либоси ял - ял,
Машшоқлар торида куйлашар ғазал.
У шундай дилбарки ҳам севимли ёр,
Кўзларида ёшу сўзларида бол.
Ёрига ҳамиша бўлар вафодор,
Узун кокиллари баъзан қилар лол.
Унинг қучоғини тўлдиринг гулга,
Порласин, чин бахтдан ёнсин юзлари.
Унинг ғурурини алишманг пулга,
Ҳар бешик қучганда кулсин кўзлари.
Эрта тонг уйғониб саҳар чоғида,
Тандирин қиздириб, нонин ҳам ёпар.
Тиним не билмайди гулзор, боғида,
Югуриб ҳар ишга вақтин ҳам топар.
Олқишлар ярашар, қилманг уни хор,
Минг битта сўз келтир етмас таърифинг.
Янги сўз битмоқчун уринма зинҳор,
Бирор сўз демоққа етмайди ҳарфинг.
Айтганим аёлдир у ҳамда она,
Борига келтирсанг айтиб шукрона.
У танҳо дунёда, битта ягона
У асли онадир тенгсиз мардона!
06.03.2025
📝АЗИЗАБЕГИМ
@LSEGDM0111