Репост из: ✍ DARDLI KÒNGIl IZHORI!
ХАБАР БЕРДИМ.
#янгиси
Тунлар сени қароғингдай,
Кўзни равшан этар ҳуснинг.
Тонглар сени жамолингдай,
Гуллардан ранг олар жисминг.
Гулу гулзорлар оралаб,
Гуллардан тердим саралаб,
Сен парирухсорни излаб.
Келтирдим таърифинг сўзлаб.
Хабар бердим сайраган ул,
Шўх булбуллар ноласида.
Сезармикан ўшал кўнгул,
Таралса куй орасида.
Хумор кўзли оҳу малак,
Нечун сен парвойи палак?
Қилма зинҳор мени ҳалак
Кўз ёшимдан тўлар фалак.
Тунлар сени қароғингдай,
Кўзни равшан этар ҳуснинг.
Тонглар сени жамолингдай,
Гуллардан ранг олар жисминг.
19.02.2025
📝АЗИЗАБЕГИМ
DARDLI KO‘NGIL IZHORI..
#янгиси
Тунлар сени қароғингдай,
Кўзни равшан этар ҳуснинг.
Тонглар сени жамолингдай,
Гуллардан ранг олар жисминг.
Гулу гулзорлар оралаб,
Гуллардан тердим саралаб,
Сен парирухсорни излаб.
Келтирдим таърифинг сўзлаб.
Хабар бердим сайраган ул,
Шўх булбуллар ноласида.
Сезармикан ўшал кўнгул,
Таралса куй орасида.
Хумор кўзли оҳу малак,
Нечун сен парвойи палак?
Қилма зинҳор мени ҳалак
Кўз ёшимдан тўлар фалак.
Тунлар сени қароғингдай,
Кўзни равшан этар ҳуснинг.
Тонглар сени жамолингдай,
Гуллардан ранг олар жисминг.
19.02.2025
📝АЗИЗАБЕГИМ
DARDLI KO‘NGIL IZHORI..