УМР СЎНГИДА...
#премьера
Қўрқаман Aллоҳим бир куни келиб,
Яратган олдида қилинсам сўроқ.
Ўткан кунларимни сарҳисоб қилиб,
Сўзлолмай забоним бўлмасин титроқ.
Гоҳ йиғлаб, гоҳ кулиб ўтар кунимиз,
Дунё ташвишларин унутиб қўйиб.
Ибодатсиз ўтар баъзан тунимиз,
Жойнамоз тасбеҳни бир четга суриб.
Ҳалолу ҳаромни фарқлолмай банда,
Айшу ишрат йўлига босмагин қадам,
Эртага не бўлар, ўйламай танда,
Адашма эй инсон йўлингда ҳар дам.
Ҳалолинг ҳамиша ҳамроҳинг бўлсин,
Насибанг зиёда, умринг зиёда.
Қалб кўзинг, иймонинг бус бутун бўлсин,
Бевақт узилмасин ризқинг дунёда.
Бир ожиз бандамиз, базида нолиб,
Келамиз дунёнинг устидан ғолиб,
Айтар тили йўқдир қайтарса бир сўз,
Сен ўзинг кимсану гердайма толиб.
Бир фурсат берилар умр сўнгида,
Калима айтмоққа етмас соня.
Шу топда шошиб ҳам қоларсан банда,
Вақтинг кетган кунга минг афсус дея.
25.08.2024
📝АЗИЗАБЕГИМ
@LSEGDM0111
#премьера
Қўрқаман Aллоҳим бир куни келиб,
Яратган олдида қилинсам сўроқ.
Ўткан кунларимни сарҳисоб қилиб,
Сўзлолмай забоним бўлмасин титроқ.
Гоҳ йиғлаб, гоҳ кулиб ўтар кунимиз,
Дунё ташвишларин унутиб қўйиб.
Ибодатсиз ўтар баъзан тунимиз,
Жойнамоз тасбеҳни бир четга суриб.
Ҳалолу ҳаромни фарқлолмай банда,
Айшу ишрат йўлига босмагин қадам,
Эртага не бўлар, ўйламай танда,
Адашма эй инсон йўлингда ҳар дам.
Ҳалолинг ҳамиша ҳамроҳинг бўлсин,
Насибанг зиёда, умринг зиёда.
Қалб кўзинг, иймонинг бус бутун бўлсин,
Бевақт узилмасин ризқинг дунёда.
Бир ожиз бандамиз, базида нолиб,
Келамиз дунёнинг устидан ғолиб,
Айтар тили йўқдир қайтарса бир сўз,
Сен ўзинг кимсану гердайма толиб.
Бир фурсат берилар умр сўнгида,
Калима айтмоққа етмас соня.
Шу топда шошиб ҳам қоларсан банда,
Вақтинг кетган кунга минг афсус дея.
25.08.2024
📝АЗИЗАБЕГИМ
@LSEGDM0111