Ота ризоси...
Тўйга бир ой қолганда қиз йигит билан учрашиб келди-ю, унга тегмайман деб туриб олди. Бу гапни аввал онасига айтди. Отасига айтишдан қўрқди. Чунки куёв бўлмишнинг отаси падари бузруквори билан жуда қалин дўст эдилар. Тақдир экан, улар бошқа вилоятга кўчиб кетишди. Йиллар ўтиб эса икки дўст ўзаро ришталарни мустаҳкамлаш ниятида фарзандларининг тақдирини боғлашга аҳд қилдилар. Қарангки, учрашувга чиқиб келган қиз менинг бошқалардан қаерим кам, дея йиғлашдан тинмасди. Ҳамма ҳайрон. Кейин сабабини билишса, йигитнинг оёғи оқсоқ экан. Бу гапни эшитгач, ота ҳам довдираб қолди. Лекин тўйни қолдиришни иснод деб билди.
Аёл йиғлаб дардини тўкади. Эркак эса ичига ютади. У йигитнинг айбини яширган дўстидан хафа бўлди. Бироқ, йигит оқсаб юрса-да ақли ҳуши жойида, топармон-тутармон, қалби мусаффо эди.
Ҳам отасининг эзилаётганини кўрган, ҳам опасининг изтиробига дош беролмаган сингил ўртага чиқди:
— Мана мен тегаман ўшанга, — деди. — Оёғи оқсагани ҳеч нарсамас, қалби бутун бўлса бўлди. Отажоним, қаддингизни кўтаринг. Эл-юрт олдида юзингиз шувут бўлишини хоҳламайман!!!
Шу билан тўй ҳам ўтди. Опасининг ўрнига турмушга чиққан сингилнинг ҳозир тўққизта фарзанди, 16 та набираси бор.
Опа эса бой-бадавлат оилага келин бўлди. Аммо тирноққа зор бўлиб, армон билан дунёдан ўтиб кетди.
@LSEGDM0111