ДОНОЛАР БИСОТИДАН ҲИКМАТЛАР
• Ишонч кучингга куч қўшади.
•
Ўзига ишонганни енгиб бўлмайди.
• Нафрат жой олган кўнгилда муҳаббатга ўрин қолмайди.
• Яхшини ёмондан ажратолмаган одам ҳар қадамда панд ейди.
•
Ҳаракат кишини мақсадга яқинлаштиради.
•
Дард мардни енголмайди.
•
Вақтни ўзингга бўйсундирмоқчимисан, бир дақиқани ҳам беҳуда ўтказма.
• Дақиқа ҳам умрнинг бир зарраси.
• Ўч олишга кетган вақт энг бемаъни вақтдир.
•
Кўнглида ёмонлиги бўлмаган киши ёмонни ўзига яқин тутмайди.
•
Ҳавас билан ҳасаднинг ораси бир қадам.
• Иккилангандан таваккал қилган яхши.
•
Яхшининг қадрига етмаганнинг куни ёмонга қолади.
•
Меҳнатнинг роҳати бўлмаса ҳам самараси бўлади.
•
Қўлидан иш келадиган киши кўчада қолмайди.
• Кишининг қайсарлиги ўзига қимматга тушади.
• Бир сўз билан қолган кўнгилни минг сўз билан олиб бўлмайди.
• Мардлик тилда эмас, дилда бўлади.
• Бировни аҳмоқ қилган аслида ўзининг аҳмоқлигини кўрсатган бўлади.
• Бировни айблаш ўзини оқлашдир
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
👉
DUNYODA