“Тергов фаолияти” йўналишига қабул 1 февралдан бошланган.
Кеча хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бакалавриати “Тергов фаолияти” йўналишига қабул 1 февралдан бошланган.
Ваъда берганимиздек, қабул талаблари билан батафсил тушунтириб ўтаман.
Академияда ўқишга қабул «тергов фаолияти» бакалавриат таълим йўналиши (кейинги ўринларда — «тергов фаолияти» йўналиши) ҳамда юриспруденциянинг бошқа бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ташкил этилади.
«Тергов фаолияти» йўналишида ўқув жараёни кундузги таълим шаклида ташкил этилади.
Академиянинг «тергов фаолияти» йўналиши бўйича танлов 4 босқичда ўтказилади
👉 дастлабки танлов;
👉 махсус психологик танлов;
👉 ёзма имтиҳон;
👉 тест синовлари.
Академия «тергов фаолияти» йўналишида бакалавриат дастури бўйича таълим олиш муддати уч йилни ташкил этиб, битирувчиларга белгиланган давлат намунасидаги диплом берилади.
Академиянинг «тергов фаолияти» йўналиши бўйича бакалавриати қабулига дастлабки танлов:
ҳарбийлаштирилган тузилмалар (Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Божхона қўмитаси, Ҳарбий прокуратура);
ҳарбийлаштирилмаган ташкилотлар (прокуратура органлари, шу жумладан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Мажбурий ижро бюроси)даги талабларни инобатга олган ҳолда алоҳида тартибда амалга оширилади.
Бунда, номзод ўз ҳужжатларини ҳарбийлаштирилган ёки ҳарбийлаштирилмаган соҳа бўйича топшириши лозим
Хужжатлар қаерда қабул қилинади?
👉 ҳарбийлаштирилган йўналиш бўйича — ҳудудий ички ишлар органларига;
👉 ҳарбийлаштирилмаган йўналиш бўйича — ҳудудий прокуратура органларига тегишли ҳужжатларни тақдим этади.