Эҳсон
Бир сахий инсон дўстидан сўрабди.
- Бир одамга 10 минг доллар эҳсон қилмоқчиман, нима дейсан?
- Йўғ-е, дўстим, бу кўп. Шунча ҳам эҳсон қиласанми?
- Ҳа, унда, минг доллар берсам-чи?
- Бу ҳам кўп.
- 100 доллар берсам бўладими?
- Қўйсангчи, 100-200 минг сўм берсанг ҳам етади.
Шунда сахий киши унга қараб:
- Эҳ, дўстим-а, ўша пулни сенга бермоқчи эдим. Бахиллигинг сабаб, мени эҳсон қилишдан, ўзингни эса неъматдан маҳрум қилдинг, - деган экан.
Салим АЙЮБИЙ.