Шайх Зайд масжиди
Шайх Зайд катта масжиди дунёдаги олтита энг катта масжидларидан бири бўлиб, турли ислом меъморчилиги мактабларини уйғунлаштирган улкан меъморий санъат асаридир.
Масжид Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Дабида жойлашган.
Масжид бир вақтнинг ўзида 40 минг кишини сиғдира олади. Асосий намоз зали 7 минг намозхон учун мўлжалланган. Асосий намоз зали яқинидаги иккита хона хам ҳар бири 1500 кишини сиғдира олади. Бу икки хона фақат аёллар учун мўлжалланган.
Масжиднинг тўрт бурчагида 107 метр баландликка эга тўртта минора жойлашган. Асосий бинодаги ташқи қаторни 82 та гумбаз қоплаган. Гумбазлар оқ мармар билан безатилган, уларнинг ички санъатий безаклари ҳам мармардан ишланган. Луқма шаклидаги "тожлар" ва ярим ой шаклидаги юқори қисмлар олтин шишадан ясалган мозаика билан безатилган.
Ички ҳовли рангли мармар билан қопланган ва тахминан 17 400 квадрат метрни ташкил этади.
Масжиднинг кенг ҳудудига ётқизилган гилам дунёдаги энг катта гилам бўлиб, уни “Эрон гиламлари” компанияси эронлик рассом Али Халикининг чизмасига асосланиб ишлаб чиқарган. Гиламнинг ўлчами 5627 квадрат метрни ташкил этади. Ушбу гилам устида тахминан 1200 та тўқувчи, 20 та техник гуруҳ ва 30 та ишчи меҳнат қилган. Гиламнинг оғирлиги 47 тонна — 35 тонна жун ва 12 тонна пахта ишлатилган . Гилам тузилмасида 2 268 000 000 та комбинация мавжуд.
Масжид залларига Германияда ишлаб чиқарилган ва Севр шишаси, ҳамда олтин билан безатилган еттита қандил шамдон осилган. Масжиднинг асосий шамдони 10 метр диаметр, 15 метр баландлик ва тахминан 12 тонна оғирликка эга бўлиб, 2010 йил 26 июнигача дунёдаги энг катта қандил ҳисобланган. Кейинроқ Қатарда ундан каттароқ қандил ўрнатилган бўлса-да, у ҳали ҳам масжидларга ўрнатилган қандиллар ичида дунёдаги энг каттаси ҳисобланади.