Кейин эса имомликка ярайдиган аёл ёки, энг яхшиси, ёш бола уларга ўртада олдинда туриб таровеҳ ўқиб беради. Таровеҳ икки-икки ракъатдан ўқилади. Ҳар тўрт ракъат ўқилгандан сўнг бир аёл томонидан уч мартадан тасбеҳ айтилади. Таровеҳда ўқиладиган тасбеҳ матни тақвимларда эълон қилинган. Бу тасбеҳни билишмаса, хоҳлаган тасбеҳни айтиш мумкин ёки уч мартадан саловот айтилса ҳам бўлади. Йигирма ракъат ўқилгандан сўнг ҳам тасбеҳ айтилади, сўнг туриб уч ракъат витр ўқилади. Витрни ҳам хуфтан каби жамоат бўлиб ўқиш мумкин ёки ҳар бир аёл ўзи ўқийди. Намоз сўнггида жамоат бўлиб, элу юрт ҳаққига дуо қиладилар.
Хуллас, биз айтмоқчи бўлган гапимиз: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларидан бери аёллар ҳам таровеҳ намозларини ўқиб келганлар. Шунинг учун ўзбек аёллари, тақводор момо-бувиларимиз ҳам таровеҳ намозларини ўқишга ҳаракат қилмоқлари керак. Аллоҳ Рамазонда қилган хайрли амалларимизга савобларни кўпайтириб берсин!